Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Денис Истомон vs Анна Иванович?!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истоминнинг Тошкентга қисқа муддатга қилган ташрифидан унумли фойдаланган ҳолда, uz24.uz мухбири у билан учрашиб, суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

– Джокович ёки Маррей каби тажрибали теннисчилар билан куч синашганингизда ишқибозлар уларга эмас, сизга мухлислик қилишади. Буни дунёнинг олис ўлкаларида ҳам кузатиш мумкин. Сизнингча бунинг сири нимада?
– Мен ўзимни “юлдуз” деб ҳисобламайман. Менимча, бунинг сабаби қуйидагича: аксарият теннисчилар номдор рақибларга қарши ҳимоядан ўйнайдилар, мен эса аксинча ҳужумкор ўйин таклиф қиламан ва бу томошабинларга жуда ёқади. Бундан ташқари, кўпчилик машҳур теннисчиларнинг ўйинидан бироз зерикишган ва уларга янгича ўйин, янгича нафас, янгича ҳаракатерли теннисчи керак. Мухлислар маҳоратли теннисчиларга қарши рейтинги пастроқ спортчиларнинг кортга чиқишини хоҳлайдилар. Ўйлашимча, машҳур теннисчилар билан ўйнаганимда айнан шунинг учун улар менга ишқибозлик қиладилар.

– Сўнгги пайтларда рақибларингизга қарши ўйинда ғалабага бир қадам яқин келяпсизу, бироқ... Нима деб ўйлайсиз, сизга нима етишмаяпти?
– Кучли теннисчиларни айнан шу жиҳат ажратади. Улар ўз бардошлари ва рақибни ўз ўйинига бўйсиндира олиш қобилиятлари борлиги эвазига 7-8 йил давомида теннисчилар рўйхатининг кучли учлиги ёки бешлигидан жой олиб келадилар. Йўқ, буни асаб ёки ҳаяжонга боғлиқлик жойи йўқ. Буни тактик жиҳатдан устунлик дейиш мумкин. Деярли барча гранд-теннисчиларда ўнг томон зарбаси кучли, чап томонда эса улар яхши ҳаракат қиладилар, аммо энг асосийси, тактик жиҳатдан қандай ўйин кўрсатиш кераклигини билишади ҳамда ўз вақтида рақибга қарши уни қўллай оладилар. Лекин бу гапим билан улар камчиликлардан холи демоқчи эмасман. Масалан, Джокович, Федеррер ёки Маррейга қарши курашнинг биринчи қисмида мен уларнинг камчилигидан фойдаланаман, лекин иккинчи ёки учинчи сетда улар ўйин тизгинини бутунлай ўзгартириб юборишга қодирлар. Менинг камчиликларимни топадилар, бу пайтда эса мен ўйинни ғалабагача олиб бориш ўрнига, эътиборсизликка йўл қўяман. Хулоса шуки, бутун ўйин давомида асосан тактикалар қарама-қаршилиги давом этади. Ютиш учун сиз ўз ўйинингизни кўрсатишингиз даркор. Албатта, рақиб ҳам қараб турмайди. Қай бирингиз ўз тактикангизни ўткиза олсангиз – ғалаба сизники.

– Номдор рақибларингизга бир сўз билан тариф беринг...
– Новак Джокович - тезлик!  Кортда у жуда тез ҳаракат қилади. Аслида уни бир сўз билан таърифлаб беролмайман. У билан ўйинни деворга қарши ўйин деса бўлади. Қанчалик қаттиқ зарба бермай, деворга теккан тўп шу заҳотиёқ ўзимга қайтиб келади. У девор! Энди Маррей -  вайрон қилувчи! Роджер Федерер – зиёли, теннисча зиёли албатта. У ўзини кортда шундай тутади, эҳтиросларини кўрсатмайди. Николас Альмагро – уни таърифлаб беришим мушкул, бор йўғи уч бор учрашганман ва барчасида ғалаба қозонганман. Ростини айтсам, мен уни мексикалик деб атайман. Агар сиз унга Мексика шляпасини берсангиз, у мексикаликка айланади, қолади (кулади...)

– Дунё теннисчилар рейтинги етакчиси қандай ҳусусиятларга эга бўлиши керак?
– Истеъдодли теннисчилар кўп, улар чиройли ўйин кўрсатади, техникаси ҳам ажойиб, лекин уларда “таянч” йўқ, яъни мураббийларимиз айтганидек, “эркакча таянч”. Кортга чиқдингизми, ҳар бир тўп учун тиш-тирноғингиз билан курашишингиз керак. Топ-ўйинчиларни айнан мана шу жиҳат ажратиб туради. Уларда бу ҳусусият яхши ривожланган. Мисол учун Давид Феррер шундай теннисчи, у ҳар доим оҳиригача курашади.

– Ўзбекистонлик теннисчилардан қай бирининг келажагини порлоқ деб айта оласиз?
– Тўғриси, мен буни айтишга қийналаман. Улар иштирокидаги турнирларни кузатмайман. Лекин машғулотлар давомида маҳоратли теннисчиларга кўзим кўп тушган. Масалан, Тимур Исмоилов ва Санжар Файзиев – улар халқаро турнирларда иштирок этишади. Шунчаки улар янада кўпроқ  тажриба тўплашлари керак.

– Қайси турнирда яхши иштирок этдим деб ўйлайсиз?
– Менимча, шу йили бўлиб ўтган АҚШ очиқ чемпионатида.

– Доимий равишда “саёҳат”дасиз. Бунда сизга ким ҳамроҳлик қилади?
– Бу инсон – менинг онам. У менинг мураббийим, чет элларда деярли бирга бўламиз.

– Сизга қарши ўйнаган энг мураккаб рақиб?
– Барча рақибларим мураккаб, лекин Джоковични алоҳида кўрсатган бўлардим. У билан сўнгги бор курашганимда мен бир сетда ютиб чиқдим, авваллари эса бир неча гейм юта олардим холос.

– Сизнингча, энг латофатли теннисчи қиз...
– Анна Иванович бўлса керак...

– Нимадан кўпроқ қўрқасиз?
– Ҳайтда мен қўрқадиган нарсалар кам қолди. Энг қўрқинчлиси бу – фаолиятимни тугатадиган пайт келиши бўлса керак. Буни тасаввур қилолмайман.

– Ўзбекистон теннис федерацияси совға қилган музлатгич қаерда турибди?
– Тошкентдаги гаражимда.

– Сиз Мадриднинг “Реал” футбол клубига ишқибозлик қиласиз. Айтингчи, бу йилги мавсумда “Реал” “Барселона”дан ўзиб кетиб, чемпион бўла оладими?
– Бунга умид қиламан. “Реал” яхши ўйин кўрсатмоқда, имконият эса бор. Бунинг устига “Барселона” ҳам аввалги “Барселона” эмас, камчиликлари етарли.

– Қайси мусиқа асбобларини чала оласиз?
– Ҳозир мусиқа асбобларини чалмай қўйганман. Аммо болалигимда най чалардим. Чунки астма билан оғринганман ва нафас йўлимни даволаш учун най чалишимга тўғри келган. Анча вақт ўтди, ҳозир у ҳам эсимдан чиқиб кетган.

– Ҳаётингизда фахрланадиган онларингиз...
– Албатта бу қаттик жароҳатимдан сўнг катта спортга қайта олганим. Автоҳалокатга учраганимдан кейин, онам менга катта ёрдам берди. Яқинларимнинг далдаси туфайли катта спортга қайтдим. Онам менга спортга қайта олишим ва яхши ўйин кўрсата олишимга умид берди ва мен бу вазифани уддаладим.

– Ўтмишга назар ташлайсизми? Армонингиз борми?
– Айни пайтда орқага қарамасликка ҳаракат қиламан. Балки авваллари шундай бўлгандир, бироқ ҳозир йўқ. Фақат олдинга қарайман.

– Теннисчи учун тананинг қайси қисми муҳим?
– Албатта, бош. Тўғриси айнан бирини олиб кўрсатиш осонмас. Лекин бош муҳим ҳисобланади. Мушакларга машқ қилиб эришса бўлади, айримлар бунда турли дори воситаларидан ҳам фойдаланидилар. Ҳозирги пайтда ҳаммада мушак бор, бироқ бош барибир асосий ўринни эгаллайди. Нафақат спортда, балки ҳаётда ҳам.

Манба: www.uz24.uz

Манба: www.uz24.uz
Киритилди: 13:27, 19.11.2013.
Ўқилди: 5477 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.