Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Олтин тўпга ким лойиқ?

Баҳо:
+ | -

2014 йилнинг 13 январь санасида Швейцарияда 2013 йилнинг энг яхши футболчисига аталган навбатдаги «Олтин тўп» соврини топширилади. Дунёнинг энг яхши футболчиси ким бўлиши ҳақидаги баҳс мунозаралар бундан икки ой олдин анча авж олиб улгурганди. Келинг, номзодларга яна бир бор эътибор қаратиб ўтамиз ва уларнинг имкониятларини таҳлил қиламиз.

Криштиану Роналдо («Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси)
Йил давомида қўлга криритган совринлари:
Жамоавий: йўқ
Шахсий: Чемпионал Лигаси тўпурари – 2012/2013 (12 гол), Чемпионлар лигасида 1 йил давомида энг кўп гол урган футболчи – 2013 (15 гол), Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида энг кўп гол урган футболчи – 2013/2014 (9 гол), Испания чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчиси – 2013, «Globe Soccer» ва «Worl Soccer» версиялари бўйича йилнинг энг яхши футболчиси – 2013
Йил давомида қайд этган натижаси:
Йил мобайнида: 59 ўйин – 69 гол + 14 голли пас
«Реал»да (50 ўйин – 59 гол), Португалияда (9 ўйин -10 гол)
2013/2014-йилги мавсумда «Реал»да: 21 ўйин – 27 гол
59 ўйинда – 8 «хет-трик», 12 «дубл», 21 ўйинда 1 та гол, 18 ўйинда гол уролмаган.
Йил давомида 7 та сариқ, 1 та қизил карточка олган.

Футболчи соврин ҳақида: «Олтин тўп»? Бу саволга энг яхши жавоб - менинг ўйиним. Уни қўлга киритаманми ёки йўқ, бунга жавоб бермайман, яхшиси ўзингиз чиқиш қилинг».

ФИФА президентининг Роналдо ва Мессини солиштирганидан кейин бу нарса португалияликнинг шахсиятига теккани бор гап. Шундан сўнг у кетма-кет ўйинларни ажойиб тарзда ўтказиб, Блаттер жанобларига ўзига хос тарзда жавоб қайтарди. Роналдо шубҳасиз Олтин тўп учун энг асосий номзод бўлиб турибди. Унинг фақатгина битта «минус» жиҳати бор. У ҳам бўлса йил мобайнида бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмаганидир. Аммо шахсий натижалар борасида у мазкур йил мутлоқ олдинга ўтиб кетди. Жамоавий совринлар «Олтин тўп» соҳиби бўлиш учун муҳим эмаслигини 2010 ва 2012-йилларда Месси исботлаганди. Нега энди бу ишни Роналдо эплолмас экан? Чемпионлар лигасида уни тўхтатиб қолиш иложсиз нарсадек кўринди гўё. Португалия терма жамоасини саралаш баҳсларидан битта ўзи жаҳон чемпионатига олиб чиқиши эса, «Олтин тўп»га бўлган имкониятларини ошириб юборди. Шветсияга қарши 2 ўйинда 4 та гол киритиши дарҳақиқат таҳсинга лойиқ жиҳат. Йил мобайнида киритган голларининг сони Месси ва Рибериникидан ҳам кўп бўлгани эса унинг яна бир устун жиҳатларидан биридир.
«Олтин тўп»ни олиш имконияти: 35 %

Лионел Месси («Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси)
Йил давомида қўлга киритган совринлари:
Жамоавий: Испания чемпиони – 2012/2013, Испания суперкубоги соҳиби – 2013,
Шахсий: Олтин бутса соҳиби – 2013, Испания чемпионатининг энг яхши футболчиси ва ҳужумчиси – 2013, Испания чемпионати тўпурари – 2012/2013 (46 гол), Goal.com версияси бўйича энг яхши футболчи – 2013
Йил давомида қайд этган натижаси:
Йил мобайнида: 48 ўйин – 45 гол + 11 голли пас
«Барселона»да (41 ўйин – 39 гол), Аргентинада (7 ўйин – 6 гол)
2013/2014-йилги мавсумда «Барселона»да: 16 ўйин – 14 гол
48 ўйинда – 1 «покер», 3 «хет-трик», 7 «дубл», 18 ўйинда 1 та гол, 19 ўйинда гол уролмаган.
Йил давомида 1 та сариқ карточка олган.

Футболчи соврин ҳақида: «Кучли футболчилар қаторига кирганимдан ҳурсандман. Учликка кириришимни рад этмайман. Лекин бу йил мен энг зўри бўлмадим»

Лионел 2013 йилни ўтган йилгига қараганда унчалик ҳам омадли ўтказа олмади. Бу йил у 2012 йили урган голларини ярмини ҳам кирита олмади. Бунга маълум даражада жароҳатлар сабаб бўлди десак асло муболагъа бўлмайди. Месси Испания чемпионатида киритган 46 та голи билан «Олтин бутса»ни қаторасига иккинчи марта, умумий ҳисобда эса учинчи бора ўзиники қилди. Афсуски октябр ойида кетма-кет 4 та голсиз сериядан кейин жароҳат олган Мессининг қаторасига 5-маротаба «Олтин тўп»ни ютиш имкониятлари сезиларли даражада камайди. Лекин шундай бўлса ҳам йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Леони кучли учликдаги аутсайдер деб аташ ноўрин бўлади.
«Олтин тўп»ни олиш имконияти: 30 %

Франк Рибери («Бавария» ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси)
Йил давомида қўлга киритган ютуқлари:
Жамоавий: Германия чемпиони – 2013, Германия кубоги соҳиби – 2013, Чемпионлар Лигаси ғолиби – 2012/13, Европа Суперкубоги соҳиби – 2013, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гъолиби – 2013
Шахсий: Францияда йил футболчиси – 2013, УЕФА версияси бўйича энг яхши футболчи – 2013, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси – 2013.
Йил давомида қайд этган натижаси:
Йил давомида: 56 ўйин – 23 гол + 22 голли пас
«Бавария»да (48 ўйин – 18 гол), Франсияда (8 0ъйин – 5 гол)
2013/2014-йилги мавсумда «Бавария»да 22 ўйин – 12 гол
56 ўйинда 4 «дубл», 15 ўйинда 1 та гол урган. 37 ўйинда гол уролмаган.
Йил давомида 5 марта сариқ карточка олган.

Футболчи соврин ҳақида: «Мен мавсумда кучли бўлдим, яхши формада эдим ва жамоамга ҳамма нарсани ютишга ёрдам бердим».

Франк Рибери бутун йилни муваффақиятли тарзда ўтказди. Клуб билан 5 та турнирда зафар қучди. Терма жамоасининг Бразилия мундиалига йўл олишига катта ҳисса қўшди. Ярим ҳимоячи бўлишига қарамасдан йил давомида 23 та гол киритишни уддалади. Бунинг устига 22 маротаба жамоадошларининг гол уришига бевосита кўмаклашди. Агар Роналдо 2013/2014 йилги мавсумда бунчалик ёрқин ўйин кўрсатмаганида, балки «Олтин тўп» учун яққол даъвогар бу Рибери бўлармиди? Унинг ушбу мавсумдаги ягона «минуси» бу Криштианунинг кўп гол ургани бўлди дейиш мумкин. Роналдо ва Месси мазкур совринни қўлга киритишган, лекин ҳали Риберида бу соврин йўқ. Тан олиш лозимки Рибери ҳам ушбу совринга лойиқ. Бироқ, якунда 1 та футболчи уни қўлга киритади. Хўш ўша футболчи ким бўлади? Барчасига 13-январда ойдинлик киритилади. Шунгача эса кутамиз.
«Олтин тўп»ни олиш имконияти: 35 %

P.S.: Бу менинг шахсий фикрларим албатта. Сиз бунга қўшилмасликка тўлиқ ҳаққингиз бор.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furqatyusupov.blogspot.com
Киритилди: 08:56, 01.01.2014.
Ўқилди: 9660 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.