Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ҒАФФ чемпионати: гуруҳ босқичида бир нечта қуръа?

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Қатарда бўлиб ўтаётган Ғарбий Осиё футбол федерацияси (ҒАФФ) чемпионатининг "В" гуруҳида қизиқ вазият юзага келди.

Баҳрайн, Ироқ ва Уммон ўйнаган мазкур гуруҳнинг барча (3та) ўйинлари 0:0 ҳисоби билан якунланди. Барча жамоалар 2 очкодан жамғаришди ва тўплар нисбати эса 0-0 кўринишда бўлди.

Гуруҳда жамоаларнинг очколари бир хил бўлиб қолганида масала қай тарзда ҳал қилиниши ҒАФФ чемпионати регламентида ёзилмаган. Амалдаги бошқа регламентлар асосида фикр юритадиган бўлсак, жамоаларнинг гуруҳ ўйинлари олган сариқ ва қизил карточкалари ҳисоб-китоб қилиниши керак. Натижаларга эътибор беринг: Баҳрайн ва Ироқда 2тадан сариқ карточка, Уммонда 1та сариқ карточка.

ҒАФФ чемпионатида 3та гуруҳда 9та жамоа иштирок этаётганини ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 2-ўринни олган жамоалар орасидан битта жамоа ҳам ярим финалга чиқишини инобатга олсак, огоҳлантиришлар ҳисоб-китоби ҳам масалани тўлиқ ҳал қилмайди.

ҒАФФ сайти берган расмий маълумотга кўра, "В" гуруҳи жамоалари ўринларини аниқлаш учун қуръа бугун - Кувайт ва Иордания ўртасидаги "С" гуруҳининг сўнгги баҳсидан кейин ташланади.

Бунинг ўзига хос сабаби бор. "А" гуруҳида 2-ўринни олган Фаластин ярим финалга чиқа олмаслиги маълум бўлган (1 очко). "С" гуруҳида эса Ливан иккала ўйинини ўтказиб бўлди ва 1 очко билан ярим финал йўлланмасидан маҳрум бўлиб улгурди. Бугунги ўйин олдидан Кувайт 3 очкога эга бўлиб турган бўлса, Иордания ҳисобида 1 очко бор (тўплар фарқи 0-0). Агар бугун Иордания ғалаба қозонса ёки голли дурангга эришса, ушбу гуруҳдан ҳар иккала жамоа ярим финалга чиқади. Акс ҳолда энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 2-ўрин эгаси "В" гуруҳи вакили бўлади. Натижада бугун ташланадиган қуръада бир вақтнинг ўзида "В" гуруҳида ҳам 1-ўрин, ҳам 2-ўринни аниқлаш лозим бўлади.

Ундан ҳам қизиқроқ яна бир вазият юзага келиши мумкин. Агар бугун Иордания Кувайт билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаса, у ҳолда уларнинг ҳам очколари 2та, тўплар нисбати эса 0-0 кўринишига келади. Натижада 2-ўрин билан ярим финалга чиқадиган битта жамоани аниқлаш учун ҳам яна битта қуръа ташланишига тўғри келади.

Манба: www.stadion.uz.

Бугун оқшом бўладиган Иордания - Кувайт ўйини ўтганидан кейин вазиятга ойдинлик киритамиз.

Киритилди: 11:42, 01.01.2014.
Ўқилди: 4891 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.