Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Баҳодир Абдуғаниев: «Ғайрат Жўраев февралдан шуғулланишни бошлайди»

Баҳо:
+ | -

Сўнгги пайтларда юртимизда спорт тиббиётига жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон футбол федерацияси қошида фаолият олиб бораётган "Футбол-Мед" шўъба корхонаси томонидан амалга оширилаётган ишлар салмоқли бўлмоқда. Айнан ушбу тиббий корхона футболчиларимизни саломатлигини доимий равишда назорат қилиш билан биргаликда, клубларимизда ишлаётган шифокорлар учун турли ўқув-семинарлар ташкил этиб келинмоқда. Семинар давомида жаҳонга машҳур бўлган тиббиёт ходимларининг маърузалари эса келгусида клубларимизда фаолият олиб бораётган шифокорлар учун қўл келиши шубҳасиз.

Декабр ойи сўнггида Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Италиянинг "Медэксперт" компанияси томонидан "Спортчиларнинг шикастланишида диагностика ва даволашнинг замонавий ёндошуви" мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида Москвадан таклиф этилган профессор А.Парастаев ва В.Кармазинлар билан биргаликда ўзбекистонлик мутахассисларнинг маърузалари тингланди. Ушбу семинар хусусида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида, "Навбаҳор" футбол клуби шифокори Баҳодир Абдуғаниевга бир нечта саволлар билан мурожаат этдик.

— Баҳодир ака, семинарни қандай ўтганлиги хусусида гапириб берсангиз?
— Семинар аввалида Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ва Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаевлар сўз олиб, спортда, хусусан футболда тиббиётнинг ўрнини беқиёслиги хусусида гапиришди. Шу билан биргаликда, тиббиётда қўлланилаётган янги замонавий услублар борасида тушунчага эга бўлиб бориш муҳим аҳамият касб этишини билдириб, айнан шу мақсадда шу каби семинарларни ташкил этилаётганлигини таъкидлашди. Умуман олганда семинар давомида қатор янги усуллар хусусида билиб олдик. Бу каби ўқув семинарларини ташкил этилиши биз каби шифокорларни келгусида самарали тарзда иш юритишимиз учун қўл келиши шубҳасиз. Шу сабабдан семинар ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб ўтаман.

— Семинарга таклиф этилган хорижлик мутахассислар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсангиз? Улар қайси мавзуларда маъруза қилишди?
— Семинарга Россиядан икки нафар хорижлик мутахассислар таклиф этилишган экан. Улардан бири профессор А.Парастаев бўлиб, у Россия тиббиёт миллий тадқиқот университетида фаолият олиб бориш билан бир қаторда Россия спорт тиббиёт ассоциацияси вице-президенти вазифасини ҳам бажаради. Шу билан биргаликда Россия Олимпия қўмитаси ўқув-эксперт кенгаши аъзоси ҳам саналади. В.Кармазинни эса Россия спорт тиббиёти марказида спорт шифокори сифатида иш юритиши маълум бўлди. Хорижликларнинг маърузалари хусусида тўхталадиган бўлсак, Парастаев спорт тиббиётининг ривожланишининг асосий тенденциялари, спортчиларни юқори чўққига эришишига замонавий ёндошиш дастури, спорт фармакологияси ва спортчиларни тўғри овқатлантириш мавзусида маърузалар ўқиди. Кармазин эса спортдаги шикастланиш, унинг кечиш механизми, диагностикаси, профилактикаси, футболчиларнинг шикастланишини махсус дастурлари хусусида тушунчалар берди. Шунингдек, юртимизда фаолият юритаётган тажрибали тиббиёт мутахассислари ҳам маъруза қилишди. Жумладан, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтининг кардиология кафедераси мудираси Г.Тулабаев спортчиларнинг ортиқча шуғулланиши оқибатида юзага келадиган толиқишининг диагностикаси ва профилактикаси мавзусида маъруза ўқиди.

— Семинар давомида тингловчилар учун ўзига хос янгилик ҳам бўлдими?
— Албатта. Семинар давомида бир қатор янгиликлардан хабардор бўлдик. Шу билан биргаликда, ўз билимларимизни мустаҳкамлаб олдик. Айниқса "Жар" спорт жароҳатлари марказининг директор ўринбосари А.Маматхўжаев томонидан намойиш этилган видеороликлар тингловчиларда катта таассурот қолдирди. Шу билан биргаликда, ўйин ёки машғулот пайтида футболчиларда юрак хуружи аломатлари кузатилган ҳолларда дефибрлятор аппаратини ишлатиш жараёни назарий ва амалий тарзда намойиш этиб берилди.

— Суҳбатимиз сўнггида "Навбаҳор" жамоаси ҳақида гаплашсак. Барчага маълумки, ўтган мавсумда етакчи футболчилар Ғайрат Жўраев ва Илҳом Бойдедаев жароҳат олиб сафдан чиқишганди. Айни пайтда ушбу футболчиларнинг аҳволи қандай?
— Илҳом Бойдедаев жароҳатдан кейин Тошкентда жарроҳлик амалиётини ўтказди. Маълум вақт давомида тикланиш жараёнини бошидан ўтказган Илҳом жамоамизнинг декабр ойида ташкил этилган қисқа муддатлик йиғинида иштирок этди. Айни пайтда эса ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Жўраев хусусида тўхталадиган бўлсак, ярим ҳимоячимизни оёғини синганидан кўпчиликни хабари бор. Ғайратнинг оёғидаги жароҳат жиддий бўлганлиги боис дастлаб, уни операция қилинди. Айни пайтда футболчи уйида даволанмоқда. Оёғидаги гипс ечилмаганлиги боис уни машғулотларга қайтишига ҳали эрта. Тахминан 25 январларда гипс олиб ташланади. Ана шундан кейингина физиомуолажалар амалга оширилади ва якка тартибда шуғулланишни бошлайди.

Шавкат Содиқов суҳбатлашди. 

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:49, 13.01.2014.
Ўқилди: 2728 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.