Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Барча хурсанд бўлган кун (ҳикоя)

Баҳо:
+1 | -

Бугун ишхонадан эртанги футбол ўйинига билет тарқатишди. Албатта, билетлар ойлик ҳисобидан ушланиб қолинишини ҳамма тушунишади. Комилнинг эса кўнгли ҳижиллашди. Ахир футболга қизиқмаса нима қилади билетни, барибир стадионга бориб футбол томоша қилмайди. Ўйга чўмиб кетди.

Эсида болалик пайтида ҳамма дўстлари сингари копток тепиб ўсган. Яхшигина ўйинчи ҳам эди. Вақт ўтиб шаҳарга ўқишга келди ва шу ерда қолиб кетди. Яхшигина ишга жойлашди. Хаммаси яхшику, лекин режадан ташқаридаги мана бундай ортиқча чиқимлар одамга ёқмайди да.

Шу пайт ёнига яқиндагина ишга жойлашган ҳамкасби келди.
— Комил ака, эртанги футбол матчига борасизми?, — сўради ҳамкасби.
— Нима эди, — дея хаёлини йиғишга уриниб Комил.
— Агар бормасангиз билетингизни менга сотсангиз деганидим.

Бу гап Комилга ёқиб тушди. 5 мингдан дея тарқатилган билетни ҳамкасбига 20 мингга келишиб сотиб юборди. Комил анчагина хурсанд бўлиб қолди.

Элёр Комилнинг укаси. Футболга жудаям қизиқади. Айниқса, Ватани терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни қолдирмасликка интилади. Бугунги ўйиннинг муҳимлиги сабаб ўйинни тўғридан-тўғри стадионда томоша қилишни анчадан бери ният қилиб юрганиди. Кеча ишхонасидан қўлига аванси тушган. Ҳамма пулларини чўнтагига солиб, қайдасан пойтахт деб йўлга отланди.

Пойтахтга кечга яқин кириб келди. Стадион кассасига қараб югурди. Кечикибди, билет қолмаган, ўйин бошланишига эса саноқли соатлар қолган, холос. Акасига чипта буюртириб қўймаганига ўкиниб энди ортига юрган ҳам эдики, кимдир чақиргандай бўлди.

— Ака. Эътибор бердим, касса ёнида турган эдингиз, мабодо бугунги ўйинга билет қидирмаябсизми?
— Ҳа, лекин билет тугаб қолибди, афсус шунча жойдан келганидим, — дея ўксинди Элёр.
— Менда бир чипта бор эди, афсус ишим чиқиб бугунги ўйинга туша олмайман, агар нархини келиша олсак меникини олинг.
— Оламан, оламан, деб юборди Элёр. Чипта нархини эшитиб эса хафсаласи пир бўлди, — нима деябсиз, битта чиптанинг нархи хам шунчалик қиммат бўладими?
— Ака, ўйин бошланишига оз вақт қолди, чиптам барибир сотилиб кетади, шунча жойдан келиб ўйинга кира олмасангиз алам қилмайдими. Майли 150 минг сўм беринг.

Наилож кўнди Элёр. Кўп йиллик армоним-ку, ўйлади. Ўйин ҳам тугади. Терма жамоа ўзига керакли натижани қўлга кирита олди. Элёр акасининг уйига йўл олди. Ўйин ҳақида яхшиси оғиз очмайди, барибир акасига қизиқ эмас.
Бугун ҳамма ўзича хурсанд.

BAURZHAN никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:00, 24.01.2014.
Ўқилди: 5056 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.