Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Миржалол Қосимов: «Вақтида лойда ҳам ўйнаганмиз»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда футболчи Азиз Ҳайдаров қатнашди.

– Ассалому алайкум. Барчангизни янги мавсум билан табриклайман. Эртага зўр ўйин бўлади. БАА — жуда яхши шаклланган жамоа. Икки жамоа ҳам бир-бирини жуда яхши билади. Матбуотда ҳам ёзилмоқда, ҳар икки жамоа ҳам масалани ҳал қилган ва очко учун ўйналмайди. Лекин биз фақат ғалаба қозонишимиз керак. Бу икки принципиал рақибларнинг тўқнашуви бўлади. Австралияга тайёргарликни бугундан бошлаймиз.

– БАА биз учун ноқулай рақиб. Сизда ва жамоада ортиқча босим йўқми?
– Ҳеч қандай босим йўқ. 2011 йилдаги ўйинни эсладингиз. Ўшанда биз гол уришимиз керак эди ва ҳужум вақтида тўп устунга тегиб қайтди, кейин захирадан тушган 11-рақамли футболчи Анвар Ғофуровни алдаб гол урган эди. Ўшанда рақиблар бизнинг голимизни уришганди. Мен битта нарсадан қўрқяпман. Бизда мавсум энди бошланмоқда. Бошқа ҳеч нарсадан қўрқмайман.

– Майдон сифати талабга жавоб берадими?
– Бир вақтлар лойда ҳам ўйнаганмиз. Шунинг учун шукр қилиш керак. Майдон яхши деб айта олмайман, лекин рақиб ҳам, биз ҳам битта майдонда ўйнаймиз. Бунга эътибор бериш керак эмас.

– Эртага янгича ўйин тактикасни синаб кўришингиз мумкинми?
– Буни ўйин кўрсатади. Эртага баъзи вазиятларда биринчи, баъзи ҳолларда иккинчи планда ҳаракат қиламиз. Ўйинни бир хил тактикада ўтказамиз деб айта олмайман.

– Ўзбек футболида битта касаллик бор. Вазиятлардан фойдалана олишмайди. Бу барча терма жамоаларимизнинг камчилиги. Бунинг сабаби нима деб ўйлайсиз?
– Бунақа касаллик йўқ. Ўз жамоамдан оладиган бўлсам, узоқ йиллардан буён бизга тўпурар ҳужумчи етишмаяпти. Мен ҳам яхши ҳужумчилар кўплигидан шошиб қолгим келади, лекин афсус бизда яхши ҳужумчилар кам.

– Сиз чақирган футболчилардан қайси бири таркибга келмади? Бундан кейин бизнинг йил ҳисобидан бошқа ўйинимиз йўқ. Қандай тайёрланамиз?
– Кримец жароҳат олган. Кейин Анзур Исмоилов келмади. Уни клуби қўйиб юбормаган. Биз ФИФА орқали бу масалани кўрмоқчи эдик. Клуб бизни менсимади, лекин бунга йўл қўймаслигимиз керак. Улар ҳар хил хийла қилишмоқда. Анзурни касалхонага киргазиб расмга туширишгача олиб боришди. Биз ариза бердик ва бу ишни охиригача олиб борамиз. Терма жамоалар маркази ўртоқлик учрашуви учун спаринг рақиб изламоқда. Лекин мен жараёндан хабарим йўқ.

– Игнатий Нестеровнинг ҳолати қандай? У эртага майдонга тушиши мумкинми?
– Машғулотларда қатнашмоқда. У эртага майдонга тушиши мумкин.

– Азиз Ҳайдаров БАА лигасининг энг яхши футболчиларидан. Сиз рақиб футболчиларини биласиз. Терма жамоангизга рақиб ҳақида нималар дедингиз? Эртанги ўйинда Умар Абдулраҳмон ҳамда Исмоил Матар иштирок этшмайди. Кимдан ҳайиқиш мумкин (БААлик журналистнинг Азизга саволи)?
– Умар биринчи ўйинда ҳам ўйнамаганди. Матар эса иккинчи бўлимда майдонга тушганди. Умар майдонга жуда катта ишни амалга оширади. Матар эса жуда тажрибали футболчи. Менимча, бу футболчилар катта йўқотиш эмас. Уларнинг энг катта йўқотиши 5-рақамли Амир деб ўйлайман. Бир сўз билан айтганда, рақиб жуда кучли, лекин биз ҳам бўш келмаймиз.

– Миржалол Қосимов номи араб давлатларида жуда ҳурмат қилинади. Шахсан мен ҳам сизни ҳурмат қиламан. Сиз учун бу ўйиндаги ғалаба муҳимми ёки ёшларга имконият бермоқчимисиз?
– Мен учун ғалаба муҳим.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:41, 04.03.2014.
Ўқилди: 8618 марта.
Фикрлар: 208 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.