Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 18:45 Ал-Ҳуссайн 3-1 Аҳал
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-1 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 1-0 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 4-0 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-0 Истиқлол Душанбе

Вадим Абрамов: «Бугун деярли ҳеч нарса кўрсата олмадик»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

— Бугун мухлислар кутган ўйинни намойиш қила олмадик. Жамоанинг функционал ҳолати ҳозирча яхши ўйнашга имкон бермайди. Жамоанинг функционал ҳолатини яхшилаш устида машғулотларда иш олиб боряпмиз. Шунинг учун улар юклама остида ўйнашмоқда. "Насаф" яхши жамоа. Гол уриб олганимиздан кейин иккинчи бўлимда ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнадик. Шунинг учун иккинчи ҳужумчини майдондан олиб, ярим ҳимоячини туширдик. Олдимизга юқори вазифалар қўйилгани футболчиларга ортиқча босим юкламоқда ва улар ўз ўйинларини кўрсата олишмаяпти.

— Легионерларнинг ўйинлари сизга манзурми?
— Бугунги ўйинда ғалаба қозона олмаганимизга фақат легионерлар эмас, барчамиз айбдормиз. Жамоанинг ўйини чиқса, легионерларнинг ҳам ўйини очилади.

— Евгений Гоголь ҳаттоки 18таликка ҳам кирмаганининг асосий сабаби нимада?
— Қайси футболчи 18таликка кирмаган бўлса, демак, у ҳозирда бошқалардан кучсиз.

— Йигитлар ғалабага эрта ишониб юборишмадими?
— Йўқ, агар улар ғалабага ишонишганида, бундан хурсанд бўлардим, улар бошқачароқ ўйнаган бўлишарди. Ҳозирча футболчиларнинг ўзлари юксак вазифаларни бажара олишларига ишонишмаяпти.

— Биринчи даврадан кейин ҳам қайсидир футболчи жамоани тарк этадими?
— Футбол рақобатдан иборат. Бугунги ўйинимиз мухлисларга ёқмаган бўлиши мумкин. Кимдир келади, кимдир кетади. Жамоага мослашиб кетган футболчилар сафимизда қолаверишади. Яна 2-3 та ўйиндан кейин кўп нарса маълум бўлади. Ҳозирча эса ҳар бир ўйинда албатта ғалаба қозонишимиз кераклиги бизга халал бермоқда.

— Жамоанинг функционал ҳолати яхши эмас деганда, нимани назарда тутдингиз? Жисмоний ҳолатними ёки футболчиларнинг ўзаро тушунувчанлигиними?
— Бу бир-бирига боғлиқ бўлган нарса. Футболчига жисмоний жиҳатдан тайёр бўлмаса, шериклаини тушунишда ҳам муаммоларга дуч келади. Футболчи қачон югуриш, қачон дам олиш кераклиги билиши керак. Шунда жамоанинг ўйини яхши чиқади. Бугун эса биз амалда ҳеч нарса кўрсата олмадик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:34, 24.03.2014.
Ўқилди: 5140 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.