Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон терма жамоаси Ливан билан учрашувга тайёр

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 7 май куни Тошкент вақти билан соат 16:30да Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувини ўтказади. Мазкур баҳсда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Ливан терма жамоасига қарши тўп суришади. Албатта, ўйиннинг аҳамияти ҳар иккала томон учун жуда муҳим, негаки, чорак финални ютган жамоа, камида мусобақанинг совриндорлари қаторига кириш учун имкониятни сақлаб қолади. Бундан ташқари эса, ярим финалга йўлланма олган мамлакат терма жамоаси шу йилнинг ўзида ўтказиладиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати йўлланмасини нақд қилиб қўяди.

Ливанга қарши бўлиб ўтадиган баҳсга миллий терма жамоамиз аъзолари жиддий эътибор қаратишмоқда. Бир кун олдин бўлиб ўтган машғулот чоғида мураббийлар штаби ўйиннинг кўплаб жиҳатларига урғу беришди. Футзалчилар прессинг қўллашни ва ҳимоядан тезкор ҳужумга ўтишга қаратилган машқларни бажаришди. Чорак финал плей-офф тизимида ўтказилишини инобатга олиб, мураббийлар пенальтиларни ҳам унутишмади.

Умуман олганда, терма жамоамиз тўғрисида гапирадиган бўлсак, жамоанинг ичидаги муҳит жуда яхши. Айнан аҳиллик ва иноқлик Баҳодир Аҳмедов шогирдларининг кучли томонларидан бири. Бу нарса ўзини нафақат ўйин жараёнида, балким кундалик ҳаётда ҳам акс эттириб келяпти.

Терма жамоамиз ичидаги илиқ муҳит, умид қиламизки, бугунги ўйинга ҳам ижобий таъсир қилади ва футзалчиларимиз аҳиллиги Ливанни мағлуб этишга ёрдам беради.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:43, 07.05.2014.
Ўқилди: 5233 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик