Кириш Регистрация
31/10 00:45 Аталанта 2-0 Монца
31/10 00:45 Ювентус 2-2 Парма
31/10 18:15 Пахтакор 3-1 Андижон
31/10 22:30 Женоа 0-1 Фиорентина
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив - Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна - Сурхон
02/11 01:00 Алавес - Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас

Р.Бердиев: “Мураббий сифатида натижадан қониқмадим”

Баҳо:
+ | -

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” устози ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
 -Ўйин оғир бўлди. Сабаби бугун биз кучли жамоа – чемпионат пешқадами билан баҳс олиб бордик, -дея гап  бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. -Бугун мухлислар икки хил бўлимга гувоҳ бўлишди. Жамоамиз кўзлаган ўйинни кўрсата олмади. Рақиб гол урганидан кейин эса режаларимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Йигитларимиз иккинчи бўлимда характер кўрсата олишди. Лекин биринчи бўлимдаги ўйинимиз бизни қониқтирмади. Ўшани эвазигабиз гол ўтказиб юбордик.  Ҳужумда самарали ўйин кўрсата олмадик. Умуман олганда бугунги дуранг икки жамоани ўйинига мос бўлди, деб ўйлайман. “Пахтакор” бир очко қўлга киритгандир. Лекин мураббий сифатида мен бугун икки очко йўқотдик, деб ҳисоблайман.
 
-Алишер Юсупов асосан захирада қолдирилмоқда. Шу футболчини асосий таркибида синаб кўриш имкони йўқмиди? Сабаби унда жанговар характер бор ва муҳим ўйинларда у ўзини кўрсата олади. Ўша Тошкентда “Локо”га қарши баҳсда ҳам у захирадан майдонга тушиб, сўнгги дақиқалардаги голга ассистентлик қилган эди...
 
-Алишер Юсуповни майдонга тушириш учун Муҳаммадиевни захирага олишга тўғри келади. Лекин ҳозир Муҳаммадиев яхши ўйин кўрсатаяпти. Алишерни яхши биламиз. Албатта унга ҳам имкон берамиз ва ишонамиз. Биз иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун ҳужумчиларни алмаштиришга мажбур бўлдик. Чунки ҳимоячиларимиз иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Биласизлар, уйдаги учрашувларимизда ҳимоячилар кўпроқ ҳужумларга ёрдам беришлари зарур. Шуҳрат бу вазифани аъло даражада уддалаяпти.
 
-Бугун жамоа таркибида алоҳида ажратиб кўрсатадиган ўйинчини айта оласизми?
 
-Албатта бунақа ўйинчилар бўлди бугун. Лекин мен уларни алоҳида кўрсатиб ўтишни ҳожати йўқ. Баъзи бир ўйинчиларимиз эса асосан биринчи бўлимда имкониятларидан пастроқ ўйин кўрсатишди. Шу боис ўйинимиз қовушмади.
 
-Бугун иккита захира футболчисидан фойдаландингиз. Яна бир имкониятдан ўйинни кучайтириш учун фойдаланса бўлармиди?
 
-Биз ўйинни кучайтириш учун Алланиязов ва Таранни майдонга туширгандик. Аммо Алланиязов бугун ўйинга киришиб кета олмади. Охирги пайтларда Азаматнинг ўйинларидан қониқмаяпман. Чунки у ўтган йилги ўйинининг ярмини ҳам кўрсата олмаяпти. Юқорида айтганимдек, ўйинни кучайтириш ва ғалабага эришиш учун олдинги чизиқни кучайтириш лозим эди. Шу боис ҳужумчиларни алиштирган эдик.
 
-“Насаф” 2006 йилдан буён ўз майдонида “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаяпти. Нима деб ўйлайсиз бу “қора анъана” қачонгача давом этади?
 
-Статистикадан хабарим йўқ эди. Очиғини айтиш керак, “Пахтакор” ҳар доим кучли жамоа ҳисобланиб келган. Бекорга бу жамоа ҳар йили Осиё чемпионлар лигасида иштирок этмаган. Улар “Насаф”га қарши ҳар доим кучли ўйин намойиш этишган. Бу ҳолат қачонгача давом этади, буни ҳеч ким аниқ айтолмайди. Шуни аниқ айта оламанки: биз рақиб ким бўлишидан қатъий назар олдимизга фақат ғалаба қозонишни мақсад қилиб майдонга чиқамиз. Лекин бизга қарши ўйинайдиган жамоа кучлилигини ҳам тан олиш керак.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 02:40, 02.06.2014.
Ўқилди: 7745 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.