Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Янги «Стадион»га хуш келибсиз!

Баҳо:
+13 | -9

Сиз адашмадингиз, айнан Stadion.uz сайтидасиз! Жонажон сайтингизнинг янги ишга туширилган лойиҳаси, янги “кошона”сида ташриф буюрдингиз. Бу билан сизни табриклаймиз.

Юртимизда футбол ривожланяпти, деб балки дадил гапира олмасмиз, аммо бир жойда тўхтаб тургани йўқ. Футбол инфратузилмаси ривожланаётгани, Олий лиганинг барча жамоалари янги стадионларга эга бўлаётгани бор гап. Ана шундай паллада биз ҳам ўзимизнинг янги “Стадион”га эга бўлишимиз зарур эди. Бир неча ой давом этган “қурилиш” ишлари ва тинимсиз меҳнатлардан кейин Stadion.uz янги кўринишга келди.

Сайтнинг янги лойиҳасини ишга туширишда биринчи навбатда замонавий талаблар ва мухлисларнинг қулайлигига катта аҳамият қаратилди. Сайтда бир қатор янги бўлимлар ва янги лойиҳалар ишга туширилган бўлиб, улар билан навбатма-навбат таништириб борамиз. Ҳозирча эса уларнинг энг муҳимлари билан танишинг:

ЖЧ-2014 мини-сайти

Яна бир ҳафтадан кейин Бразилияда бошланадиган ЖЧ учун алоҳида мини-сайт яратилди. Бу саҳифага кириш орқали сиз фақат ва фақат ЖЧ-2014га тегишли маълумотлар билан танишасиз. Мундиал янгиликлари, ўйинлар тақвими, иштирокчи жамоалар, стадионлар, регламент ва бошқа янгиликлар айнан шу саҳифага жамланган.

Топ-клублар мини-сайти

Ишқибозларимиз ўзбек клубларидан ташқари Европанинг қайсидир топ-клубига мухлислик қилиб боришлари барчамизга аён. Сайтнинг юқори қисмида бир қаторга тизиб қўйилган клублар логотипларига кўзингиз тушган бўлса керак. Ўзингиз меҳр қўйган клуб рамзини босиш орқали сиз ўша клубнинг мини-саҳифасига тушиб қоласиз. У ерда севимли жамоангизга тегишли барча маълумотлар бор. Бошқа бирорта ҳам ортиқча нарсага дуч келмайсиз. У ерда бемалол ўзингизни эркин ҳис қилишингиз ва у жойни доимий “кошона”га айлантиришингиз мумкин. Ҳозирча Европанинг 12та ва Ўзбекистоннинг 4та клублари мини-саҳифаси яратилди.

Мухлислар хабарлари

Энди бевосита ўзингиз ҳам сайтга хабар қўя олишингиз мумкин. Бу таржима, мақола ёки бошқа материал бўладими, бунинг аҳамияти йўқ. Бунинг учун сайтнинг “Янгилик қўшиш” бўлимига ўтасиз ва содда тарзда берилган формани тўлдириб, бизга юборасиз. Сайт ижодкорлари материални кўриб чиқиб, тасдилашгандан кейин хабарингиз сайтда пайдо бўлади.

Мобиль версия

Сайтнинг мобиль версияси ҳам бутунлай янгича кўриниш олди. У ерда ҳам имкон қадар сайтнинг барча бўлимларини қамраб олишга ҳаракат қилдик. Шу билан бирга мухлислар учун қулайлик яратишни ҳам унутмадик.

Таклифлар

Ҳозирча эса сайт билан танишиб чиқинг. Унинг барча бўлимларини ўрганинг. Техник носозликларни сезсангиз ёки бизга таклифларингиз бўлса, сайтнинг “Алоқа” бўлими орқали бизга мактуб йўлланг.

Умид қиламиз, сиз сайтимизнинг янги дизайнига тезда мослашиб оласиз ва Stadion.uz’ни доимий маконга айлантирасиз!

Stadion.uz маъмурияти.

Манба: www.stadion.uz.

Фикрларингизни кутамиз!

Киритилди: 16:02, 06.06.2014.
Ўқилди: 19958 марта.
Фикрлар: 234 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.