Босния ва Герцеговина терма жамоаси устози Сафет Сушич ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Аргентина терма жамоаси билан ўйиндан (1:2) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реалист бўлиш керак - биз жаҳон чемпионилигига эришиши мумкин бўлган кучли жамоага қарши тўп сурдик. Биз бу ўйинда характер ва интизом кўрсатишимиз лозим эди. Ўйлаган режаларимиз амалга ошди.
Менинг ўйинчиларим дунё юлдузлари олдида руҳий босимга сезмадилар. Аммо барибир майдоннинг исталган жойида тўпни қабул олиб гол ура оладиган ўйинчиларга қарши ўйнаш қийин.
Нима бўлганда ҳам биз ўйинимиздан қониқдик. Кейинги ўйинларда 4 ёки 6 очко олиб гуруҳдан чиқишимиз мумкин", - дея Сушичнинг сўзларини келтиради ИТАР-ТАСС.