«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду терманинг бугунги машғулотини ярим соат аввал тарк этди.
Футболчи машғулот майдони трубунасида тиззасига муз қўйиб ўтирди. У терма жамоа шифокори назоратида бўлди.
Португалия терма жамоасининг бугунги машғулотини ОАВ вакилларидан ташқари 9 минг мухлис кузатишди.
Португалия терма жамоасининг ўзининг кейинги ўйинини 23 июнга ўтар кечаси соат 03:00да (Тошкент вақти билан) АҚШга қарши ўтказади.