Бразилияда ўтаётган жаҳон чемпионатининг А гуруҳи 3 турида Бразилия терма жамоаси Камерун билан баҳс олиб борди ва йирик 1-4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг илк дақиқаларида мусобқани муддатидан аввал якунлаган камерун Бразилияга осонликча мағлуб бўлмайдигандек кўринган эди. Ҳатто камерунликлар Неймарнинг 17 дақиқадаги голига 26 дақидаги голлари билан жавоб қайтаришди.
Бироқ, аввалига 35 дақиқада Неймарнинг ўйиндаги иккинчи ва мусобақадаги тўртинчи голи ҳамда Фреднинг 50 дақиқадаги голидан сўнг ўзларига кела олишмади. ЎЙиннинг 84 дақиқасида эса Мбиа жарима зарбасини ўйинга киритишда қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни эгалла олган Оскар Виллиан билан девор ўйнаб, уни бирга бир вазиятга чиқарди. Бу вазиятда Виллиан адшмади ҳамда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 1-4!
Шундан сўнг дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва ҳисоб 1-4 ҳисобида Бразилиянинг фойдасига ҳал бўлди.
Натижада разилия "А" гуруҳида 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади ва Сколари шогирдлари нимчорак финалда Чили термасига қарши баҳ олиб боришади.
ЖЧ-2014. "А" ГУРУҲИ, 3-ТУР
КАМЕРУН - БРАЗИЛИЯ 1-4 (1-2)
Голлар: 0:1 – 17 Неймар, 1:1 – 26 Матип, 1:2 – 34 Неймар, 1:3 – 49 Фред, 1:4 – 84 Фернандиньо.
Камерун: Итандж, Ньом, Матип, Нкулу, Бедимо, Нгемо, Мбиа, Муканджо (Салли, 58), Эно, Шупо-Мотинг (Макун, 81), Абубакар (Вебо, 72).
Бразилия: Жулио Сезар, Дани Алвес, Давид Луиз, Силва, Марсело, Л. Густаво, Паулиньо (Фернандиньо, 46), Оскар, Неймар (Виллиан, 71), Фред, Халк (Рамирес, 63).
Огоҳлантиришлар: Эно (11), Салли (75), Мбиа (80)