Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ўлаётган укасини кўриб келолмаган Яҳё Туренинг дардлари

Баҳо:
+ | -

Кот-д'Ивуар терма жамоаси аъзолари Яя ва Коло Туреларнинг укаси Иброҳим 29 ёшида оламдан ўтди. Бунга саратон хасталиги сабаб бўлди. Коло ва Яя укаларининг Манчес­терда ҳаётдан кўз юмганини Колумбия (1:2)га қарши учрашувдан сўнг билишди. Иброҳим Туре фаолияти давомида «Тоумоди», «Металлург» (Донецк), «Ницца», АСЕК, «Ал-Иттиҳод», «Миср Лел Макаса», «Телефонаат Бани Сувейф» ва «Ал-Наср» (Бенгази) клублари шарафини ҳимоя қилган.

Бинобарин, «Ман Сити» ярим ҳимоячиси  вафот этган укаси Иброҳимнинг олдида тура олмаганидан азият чекаётганини айтиб ўтди.

"Мавсум якунига етгач, Кот-д'Ивуар терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига тайёрланиш олдидан 4-5 кун касал ётган укамнинг олдида бўлмоқчи эдим. Аммо «Манчестер Сити» менга жавоб беришни истамади. Оқибатда мен чемпионликни байрам қилиш учун Абу Дабига йўл олдим. Бу вақтда укам касалхонада оғир аҳволда ётар эди. Яхши ҳамки Коло унинг ёнида бўла олди.

Энди мен ўша вақтда қатъийроқ тура олмаганим ва «Манчестер Сити» раҳбарияти менга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига эриша олмаганимдан афсусдаман ва бунда фақат ўзимни айблайман. Клуб раҳбарияти укамнинг касаллиги туфайли бир неча ойдан буён азият чекиб юрганимни билишарди. Сиқилганимдан ўйинларга рисоладагидек тайёрлана олмадим ва бир неча бор жароҳат олдим. Менинг ўй-хаёлим ўзимда эмас эди. Охирги тўрт ой ҳаётимдаги энг оғир давр бўлди.

Ҳа, мен спортда кўп ютуқларга эришдим, аммо уйга қайтганингда яқин инсонинг оғир аҳволда ётгани ҳақида ўйлаш ва энг ёмони, унга ёрдам бера олмаслигинг жуда ёмон. Бу жуда оғир.

Мен жуда оғир қайғудаман. Укамга охирги кунларида ҳеч қандай ёрдам бера олмаганимни тушунаман ва бу мени эзиб юбормоқда", - дейди Яҳё.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:31, 24.06.2014.
Ўқилди: 6193 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.