Эрон терма жамоаси Мундиални 1 очко билан тарк этадиган бўлди. Босния ва Герцеговинага қарши бугун бўлиб ўтган ўйинда форслар ғалаба қозонадиган бўлишса, уларда плей-оффга чиқиш учун назарий имкониятлар юзага келарди. Аммо боснияликлар ўзларининг дастлабки ғалабасини қўлга киритишди. Кейруш шогирдлари эса сўнгги поғонада қолишди.
Ҳисобни Эдин Жеко очди. "Манчестер Сити" ҳужумчиси жарима майдончаси ташқарисида Эрон дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди. Форслар ўша заҳоти ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, бироқ Масъуд Шожаийнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
Иккинчи бўлим эса голларга бой бўлди. Дастлаб европаликлар майдоннинг рақиб томонида тўпни эгаллаб олишди ва Пьянич тўпни Сушичга узатди. У тўпни бироз ўзида ушлаб турди ва яна Миралемга етказди. Пьянич жарима майдончаси ичида дарвозанинг олис бурчагина нишонга олди.
Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Ризо Қучаннажод Эроннинг ЖЧ-2014даги ягона голини киритишга муваффақ бўлди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Враньеш ўйин тақдирии ҳал қилган гол муаллифига айланди.
Эрон ЖЧда муносиб иштирок этишга ҳаракат қилди. Дастлабки ўйинда Нигерия билан дуранг ўйнаган бўлса, Аргентинага қарши ўйинда эса Мессининг маҳорати эвазига сўнгги дақиқада киритилган гол эвазига мағлуб бўлишди. Бугун ғалаба қозониши шарт бўлган ўйинда эса мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.
ЖЧ-2014, "F" ГУРУҲИ
БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА - ЭРОН - 3:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 23 Жеко, 2:0 – 59 Пьянич, 2:1 – 82 Қучаннажод, 3:1 – 83 Вршаевич.
Босния ва Герцеговина: Бегович, Вршаевич, Шуньич, Спахич, Колашинац, Бешич, Хаджич (Враньеш, 61), Сушич (Салихович, 79), Пьянич, Жеко (Вишча, 84), Ибишевич.
Эрон: Ҳақиқий, Мунтазорий, Ҳуссайний, Содиқий, Пўлодий, Некунам, Теймурян, Шожаий (Ҳайдарий, 46), Ҳожисафий (Жаҳонбахш, 63), Дежага (Ансарифард, 68), Қучаннажод.
Огоҳлантиришлар: Бешич (77), Ансарифард (88).