Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Франция ва Швейцария нимчорак финалга чиқишди

Баҳо:
+ | -

"Е" гуруҳида 3-тур баҳслари олдидан ҳали ҳеч бир жамоа нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритмаган ва шу билан бирга барча жамоа кейинги босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлмаганди. Бу назарий жиҳатдан шундай эди. Амалда эса иккинчи йўлланма учун Эквадор ва Швейцария терма жамоалари кураш олиб боришди.

Оттмар Хитцфельд шогирдлари Гондурасни имкон қадар йирик ҳисобда енгишлари таладб этиларди ва буни улар уддалашди. Аввалги 2та турда гол уришга муваффақ бўлмаган Шакири Гондурас дарвозасига 3та тўп йўллаб, ўйин қаҳрамони бўлди. Ўйиннинг 6-дақиқасида Жердан олис масофадан дарвоза "тўққизлиги"ни нишонга олган бўлса, учрашувнинг ярим соати ортда қолган вазиятда Дрмичнинг узатмасини голга айлантирди.

Иккинчи бўлим бошида Гондурас ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Бироқ Рикардо Родригес тўпни дарвоза чизиғи устида қайтариб қолди. Ўйиннинг 1 соати ортда қолаётган вазиятда ҳакам Гондурас дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди. Аммо Паласиос Журуни чалиб йиқитган пайтда унинг хуштаги чалинмади.

Жердан Шакири эса ЖЧлари тарихида хет-трикка эришган 50-футболчи бўлди. Ҳужумчининг учинчи голига ҳам Дрмич ассистент вазифасини ўтади.

Параллел кечган ўйинда Эквадор Франция билан тенгма-тенг кураш олиб борди, бироқ жанубий америкаликлар ғалаба қозона олишмади. Боз устига, Эквадор футболчиси Антонио Валенсия ўйиннинг 50-дақиқасида майдондан четлатилди.

Шу тариқа, Швейцария 1/8 финалда Аргентинага қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Шунингдек, мухлислар нимчорак финалда Франция-Нигерия тўқнашувига гувоҳ бўлишади.

ЖЧ-2014. "E" ГУРУҲИ, 3-ТУР
ГОНДУРАС - ШВЕЙЦАРИЯ - 0:3
Голлар: 0:1 – 6 Шакири, 0:2 – 31 Шакири, 0:3 – 71 Шакири.
Гондурас – Вальядарес, Бекелес, Бернардес, Фигероа, Х. Гарсия, О. Гарсия (Нахар, 77), Паласиос, Кларос, Эспиноза (М. Чавес, 46), Бенгтсон, Костли (Ж. Паласиос, 40).
Швейцария – Бенальо, Лихтштайнер, Журу, Шер, Родригес, Инлер, Жака (Ланг, 77), Меҳмеди, Беҳрами, Шакири (Жемаили, 87), Дрмич (Сеферович, 73).
Огоҳлантириш: Ж. Паласиос (66).

ЭКВАДОР - ФРАНЦИЯ - 0:0
Эквадор – Домингес, Паредес, Эрасо, Гуагуа, В. Айови, Минда, Арройо (Ачильер, 82), Нобоа (Кайседо, 90), Валенсия, Монтеро (Ибарра, 63), Э. Валенсия.
Франция – Льорис, Санья, Косьельни, М. Сако (Варан, 61), Динь, Погба, Шнайдерлин, Матюиди (Жиру, 67), Сиссоко, Гризманн (Реми, 79), Бензема.
Огоҳлантириш: Эрасо (83).
Четлатиш: Валенсия (50).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:51, 26.06.2014.
Ўқилди: 4195 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.