Италия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли жамоанинг ЖЧ-2014 гуруҳ босқичидан чиқа олмагани учун ўзининг номига қаратиган танқидларга изоҳ берди.
Италия Олимпия қўмитаси президенти "Ютқазган биргина Балотелли эмасЮ аммо унинг ўйини ҳафсаламни пир қилди", деган бўлса, бир мухлис цнинг ҳақиқий италиялик эмаслиги, шунинг учун у терма жамоани тарк этишини ёзган эди.
Марио бунга жавобан Instagramда шундай жавоб ёзди:
"Мен Марио Балотелли, ёшим 23 да ва мен италиялик бўламан деб ўзим танламаганман, - дейди келиб чиқиши Ганалик бўлган ва Италиялик оила асраб олган футболчи. - Мен италиялик бўлишни жуда хоҳлагандим, чунки шу юртда туғилдим, ўсдим ва яшадим. Мен бу жаҳон чемпионатига алоҳида тайёргарлик кўрган эдим ва ўз ўйинимда қониқмадим ва ўзимдан жаҳлим чиққан.
Албатта, Коста-Рика дарвозасига гол уришим керак эди. Сиз ҳақсиз дейлик, хўш, нима ўзгаради? Мен ҳаммасин бўйнимга олишни истамайман, чунки Балотелли терма жамоа учун борини берди ва ҳеч қандай ёмон иш қилмади.
Ўзини оқлаш учун бошқа сабаб топиш керак, чунки Балотелли аввалгидан ҳам кучлироқ бўлиб, бошини юқорига кўтариб, олдинга интилишга тайёр. Ватаним учун боримни бериш менга шараф.
Ёки сиз атгандай мен италиялик эмасманми? Африкаликлар ўз биродарларини ҳея қачон ташлаб қўймайдилар. Ҳеч қачон. Улар кимнидир гол урмагани учун, кимнидир кам ё кўп югургани учун айбламайдилар."