"ПСЖ" ҳужумчиси Эсекиэль Лавесси клубини шу ёзда тарк этиши мумкин.
Tmw нашри хабарига кўра, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси А серияга қайтишни истамоқда. Футболчи 2007-2012 йилларда "Наполи" сафида тўп сурган.
Айнан шу сабабли 29 ёшли футболчи парижликлар билан шартномани узайтирмоқчи эмас.
Футболчига "Ювентус" ва "Интер" клублари харидор бўлмоқда.