Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Марат Бикмаев: «Қирқига чидадим, қолганига ҳам сабр қилай»

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Локомотив» клуби Ўзбекистон ХХIII миллий чемпионатининг иккинчи давра баҳс­ларига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Австрияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказди. Икки ҳафта давом этган йиғин кеча ўз ниҳоясига етди ва «темирйўлчилар» Тошкентга қайтиб келишди. Вадим Абрамов шогирдлари тоғ ён-бағрида машғулот ўтказиш билан бирга Чехия, Туркия, Россия, Германия жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга чиқишди. Табиийки, биринчи даврадан сўнг турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Локомотив» чемпионлик учун курашади ва бундан ўзга натижа биринчи галда клуб раҳбариятини қониқтирмайди. Шунингдек, Абрамов шогирдлари Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи финал учрашувида ҳам майдонга тушишади. Жорий мавсумда «олтин дубль» қайд этишни астойдил мақсад қилган «темирйўлчилар» давралар оралиғида шунга яраша йиғин ташкил этишди ва кучли клубларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Биз йиғиннинг сўнгги куни «Локомотив» ҳужумчиси Марат Бикмаевдан интервью олдик.

- Марат, ҳозир жароҳатингиз қай даражада, югуряпсизми?

- Узоқ давом этган жароҳатдан сўнг ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Оёғим анча мустаҳкам бўлиб қолди. Бор кучим билан югуряпман. Лекин шифокоримизнинг кўрсатмаси бўйича ҳозирча индивидуал тарзда шуғулланишга мажбурман. Насиб қилса, умумий гуруҳ машғулотларига бир, узоғи билан бир ярим ойдан сўнг қўшиламан.

- Тўп билан муомалада бўляпсизми?

- Ҳа, тўп билан ҳам ишлаяпман. Аммо мураббийлар ҳали 100 фоиз ишлашга рухсат беришмади. Уларнинг айтишича, озгина вакт керак экан. Ўзим ҳам имкон қадар тезроқ майдонга қайтиб, жамоадошларимга ёрдам беришни хоҳлаяпман.

- Бу йил ҳисобидан майдонга туша оласизми?

- Ҳали олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. Ўйнаганимда оёғимдаги оғриқ безовта қилмаса, ўша куниёқ майдонга қайтаман. Афсуски, айни пайтда бунинг имкони йўқ. Оғриқ кучли бўлмасада, жароҳат қайталаб қолиши мумкин. Шу боис, бироз сабр қилишга мажбурман. Қирқига чидадим, қолганига ҳам сабр қилай. Энг муҳими, жамоадагилар менга ишонишяпти. Ўз ўрнида мен ҳам клуб раҳбарияти, мураббийлар, жамоадошларимнинг ишончини оқлашга астойдил ҳаракат қиламан.

- Австриядаги машғулотлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Жуда яхши ўтди. Тошкентда иссиқ бўлгани учун клуб раҳбарияти Европада йиғин ташкил этиб берди. Бу ерда барча шароитлар муҳайё қилинган. Тоғ ён бағрида жойлашган ҳудудда машғулот ўтказилди. Барча футболчилар катта иштиёқ билан маш­ғулотларда қатнашишди. Қолаверса, Австрияда Европанинг кўзга кўринган клублари ҳам ўз йиғинларини ташкил этишмоқда. Табиийки, улар билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш масаласида ҳам муаммо юзага келмайди. Австриядаги йиғин учун ташкил этилган шароитлар аъло даражада. Тоза ҳаво, баланд тоғ чўққисидан эриб оқиб тушаётган муз суви, бетакрор табиат. Йиғин давомида Чехиянинг «Брюн», Дортмунднинг «Боруссия» ёшлар жамоаси, Москванинг «Торпедо», Туркиянинг «Трабзонспор» клубларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Бу ўйинлар жамоамиз фойдасига хизмат қилади. Сир эмас, Европа жамоаларида кучли легионерлар тўп суришади. Жамоамизга рақиблик қилган клублар ҳам шулар жумласидандир.  

- Дортмунднинг «Боруссия» клуби ёшлари қандай таассурот қолдиришди?

- Жуда илиқ таассурот қолдиришди. Футболчилар ёш бўлишларига қарамай, истеъдодли, келажаклари порлоқ экани шундоққина ҳаракатларидан кўриниб турибди. Ўзи Европада болалар футболига жуда катта эътибор қаратилади. «Боруссия»га қарши кечган ўйинни таш­қаридан кузатиб ўтирдим. Очиғи, ёш футболчилар бизнинг тажрибали ўйинчилардан маҳорат бобида деярли ортда қолишмади.

- Марат, назарингизда «Локомотив» жамоаси таркибида футболчилар кўпайиб кетмадими? Ҳозирги жам бўлган ўйинчилардан бемалол иккита кучли таркиб тузиб чиқса бўлади...

- Бу яхши эмасми? Соғлом рақобат таъсирида асосий таркибдан жой олиш учун кураш юзага келади. Бу эса ўйиннинг кучайишига олиб келади.

- Тўғрику-я, аммо захирада ўтиришни ҳамма ҳам истамайди. Афсуски, «Локомотив»да кучли футболчилар бор ва уларнинг айримлари захирада ўтиришга мажбур бўлади. Мен шуни назарда тутгандим.

- Бу фикрингизга қўшиламан. Ўйлайманки, Вадим Карленович бу масаланинг ечимини топади ва ҳеч кимни хафа қилиб қўймайди. Ҳамма футболчиларга ўйнаш имкониятини яратиб беради.

- Иккинчи давра якунига қадар ҳам пешқадамликни сақлаб қола оласизларми?

- Шунга астойдил ҳаракат қиламиз. Лекин бу осон бўлмаслиги аниқ. Чемпионлик учун даъвогар бўлган қолган жамоалар ҳам қўл қовуштириб қараб туришмайди. Улар ҳам давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда жиддий тарзда тайёргарлик кўришяпти. «Бунёдкор» таркибига икки нафар легионер қўшилди. «Пахтакор» ва «Насаф» жамоаларида тайёргарлик авжида. Ҳеч иккиланишсиз айтиш мумкинки, чемпионлик учун кураш ҳар қачонгидан ҳам қизғин кечади. Олтин медаль тақдири шу тўртта жамоа орасида ҳал бўлса керак. Турнир жадвалига назар ташласангиз, нисбатан биз ва «Пахтакор»да имконият кўпроқ экани кўринади. Лекин мен бу рўйхатга «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоаларини ҳам қўшган бўлардим. Турнир жадвалининг ўрталарида юрган клублар ҳам пешқадамларга жиддий қаршилик кўрсатишлари аниқ. Ўтган йилларда ҳам шундай манзарага гувоҳ бўлган эдик. Одатда кутилмаган натижалар биринчи даврадан кўра, иккинчисида кўпроқ кузатилади.   

- Йиғин доирасида тушган суратдаги расмингизга қарасак, бироз вазн тўплаганга ўхшайсиз. Шундайми?

- Ҳа, тўғри айтдингиз. Айни пайтда керагидан ортиқча вазнга эгаман. Бу ҳаракатнинг бироз камлигидан дарак беради. Ахир, бир йил катта футболдан йироқда бўлдим. Эндигина қайтдим, деганда такроран жароҳат орттириб олдим. Буни душманимга ҳам раво кўрмайман. Майдонга қайтишим, яъни тўлақонли машғулотларни бошлашим ҳамоноқ ортиқча вазндан ҳалос бўламан. Ишонтириб айтаманки, бу вақтинчалик ҳолат.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:51, 02.08.2014.
Ўқилди: 5707 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.