Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Франк Рибери терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Германиянинг Kicker журналига берган интервьюсида «Бавария» футболчиси терма жамоада ёш футболчиларга ўрин бериш тўғрироқ йўл бўлишини таъкидлаган.
«Терма жамоадаги фаолиятимни якунлаш учун ҳозир энг қулай пайт келгандек туюлмоқда. Энди кўпроқ эътиборимни оиламга ва «Бавария» клубидаги ўйинларимга қаратмоқчиман. Шу билан бирга, бир қатор ёш футболчиларга терма жамоага йўл очилган бўлар эди», - дейди Рибери.
Маълумот учун, 2006 йили 27 май куни Мексика терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида терма жамоада дебют қилган Франк Рибери, шу кунгача Франция терма жамоасида 82та учрашувда майдонга тушган ва 16та гол уришга эришган.