Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Радамель Фалькаонинг «МЮ»даги маоши қанча?

Баҳо:
+ | -

Европада футбол бозори ёпилишига бир неча дақиқалар қолганида "Манчестер Юнайтед" клуби "Монако" билан Фалькаонинг ижара шартномасини расмийлаштиришга улгурди. Мазкур трансфер амалга ошганига ҳали бир сутка ҳам бўлгани йўқ. Шу боис бўлса керак, "МЮ" футболчининг ижараси учун қанча тўлагани ва Фалькаонинг ўзига қанча маош белгилагани ҳақида расмий маълумот ошкор бўлмади. Одатда молиявий масалалар имкон қадар сир сақланади, шунга қарамай, ОАВ маълумотни аниқлаштиришга ҳаракат қилишади.

Эътибор берган бўлсангиз, stadion.uz ҳам турли манбаларга асосланиб, Радамелнинг йиллик маоши борасида турли маълумотлар тарқатди. Уларнинг орасида 9 миллион евродан тортиб, 22-23 миллион еврогача рақамлар бор.

Ҳозирча, расмий маълумот бўлмаса-да, мантиққа асосланган ҳолда футболчининг йиллик (ёки ҳафталик) маоши ҳақида тахминий маълумотни шакллантиришга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Турли манбалар:
Нуфузли The Guardian Радамель Фалькаонинг ҳафталик маоши 190 минг фунтдан иборат бўлиши ҳақида маълумот тарқатди.

Daily Mail маълумотича, бу сумма 280 минг фунтни ташкил қилади.

Independent: Фалькао ҳафтасига 265 минг фунт олади.

Mirror аниқлаган маълумотга кўра, Радамелнинг "қоғоздаги" ҳафталик маоши 346 минг фунтни ташкил қилса, солиқларни чиқариб ташлагандан кейин 200 минг фунт қолади.

Sky Sports эса колумбиялик футболчининг бир ҳафталик меҳнати 187 минг фунт стерлингга айланишини таъкидлади.
 
The Times 235 минг фунт ҳақида маълумотларни тарқатди.

Ниҳоят, нуфузли The Telegraph қасам ичган ҳолда маълумот бердики, Фалькаонинг "оклад"и ҳафтасига 346 минг фунт, "қўлга тегадигани" эса 265 минг фунтни ташкил қилади.

Бир нарсани тахмин қилиш қийин эмас: Фалькаонинг маоши "Монако"дагига нисбатан кам эмас, кам бўлмаслиги керак. Радамель собиқ жамоасида йилига 14 млн. евро оларди. Фунт стерлинг ва евро курси ўртасидаги фарқ ҳозирги кунда 1га 1,26ни ташкил қилишини инобатга олсак, 14 миллион евро 11 млн фунтдан ошиқроқ суммани ташкил қилади. Уни 52га бўлсак, ҳафтасига 213600 фунт стерлинг келиб чиқади.

Шу боис, The Guardian ва Sky Sports нашрлари тарқатган 187 ва 190 минг фунт ҳақида маълумотлар бироз ҳақиқатга тўғри келмаса керак.

Бундан ташқари, "МЮ"да энг юқори маош оладиган футболчи - Уэйн Руни. У ҳафтасига 300 минг фунт олади. Ди Мария "МЮ"да ҳафтасига 280 минг фунт ола бошлаган бўлса, Робин ван Персининг ҳафталик маоши 250 минг фунтни ташкил қилади. Мантиқий фикрлайдиган бўлсак, Радамель Руни ва Ди Марияга нисбатан камроқ маош олиш керак.

Демак, Радамель Фалькаонинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳафталик маоши 220-265 минг фунт атрофида бўлиши керак. Шунда унинг йиллик маоши 15 миллион евродан ошади. Бу борада The Times, Independent, The Times ва The Telegraph тарқатган маълумотларни ҳақиқатга яқинроқ деб қабул қилишимиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:34, 02.09.2014.
Ўқилди: 6061 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.