Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Қийин ғалаба ва гуруҳда 1-ўрин билан чорак финалга чиқдик

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳда 1-ўринни эгаллаш учун Кувайтни мағлуб этиши шарт эди. Буни тўғри англаган Мочинов шогирдлари илк дақиқалардан ҳужум ташкил этиш борасида ўйлашди. Бироқ ҳар қандай босимдан ҳоли бўлган (гуруҳдан чиқа олмаслиги маълум эди) Кувайт футболчилари анча эркин ҳаракат қила бошладилар. Илк хавфли ҳужумни голга айлантирганимиз эса рақиб футболчиларини жойига ўтказиб қўйгандек бўлди. Чап қанотда футболчилардан бири Маҳмудҳожиевга тўпни жарима майдончаси узатди. Тўпни қайтармоқчи бўлган кувайтлик футболчи, уни ўз олдида турган Абрамовга тўхтатиб бериб қўйди. Савелий эса дарҳол зарба бериб, ҳисобни очди.

Шундан сўнг ташаббус терма жамоамиз томонига ўтди. Ўсмирларимиз кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Аммо аксарият ҳолларда ўйинчилари жарима майдончаси олдида шеригига тўпни узатиш ўрнига, ўзлари рақиб футболчиларини алдашга киришиб кетишди ёки олис масофадан зарба йўллашга пайида бўлишди. Биринчи бўлим тугашига 2 дақиқа қолганида бош ҳакам Кувайт дарвозаси томон пенальти белгилади. Чап қанотдан жарима зарбаси амалга оширилаётганида кувайтлик ҳимоячи қўлини юқори кўтариб олдинга ҳаракат қилди, тўпни қўли билан қайтариб қолди. Ҳакам эса буни ўз вақтида кўрди. Пенальтини Жонибек Кўчимов аниқ амалга ошириб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Аммо, лекин, бироқ...

Кувайт биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида ва қўшиб берилган 2 дақиқанинг иккинчисида иккита гол уриб, ҳисобни тенглаштириб қўйди. Дастлаб чап қанотдан жарима майдончамизга етказилган тўп йўналишини Абдулазиз ал-Ҳадя ўзгартирди ва буни кутмаган Хўжаев зарбани ўтказиб юборди. Холид Муҳаммад бир-икки футболчимизни алдаб ўтиб, 16 метрлардан йўллаган зарбаси эса Хўжаев дарвозасининг бурчагини ишғол қилди. Акром яна зарба олдида ожиз қолди.

Параллел кечаётган ўйинда КХДР - Непал ўйинида танаффусгача ҳисоб 4:1 кўринишига келганини инобатга олсак, бизга ғалаба зарур эди ва барчасини бошидан бошлашимизга тўғри келди.

Иккинчи бўлим анча асабий тарзда кечди. Кувайт тўлиқ ҳимояга ўтиб олгани етмагандек, майдонга ётиб олавериб, вақтни чўза бошлади. Жамоамизнинг жарима майдончасига ёриб кириб, дарвозани ишғол қилиш борасидаги уринишлари бекор кетаверди. КХДР билан бўлган ўйинда каби бу сафар ҳам Суҳроб Нуруллоев жонимизга оро кирди. Рақиб жарима майдончаси ёриб кириш самара бермаётгани боис Нуруллоев жарима майдончаси ташқарисида 1-2 футболчидан чап томонга қочди ва чап оёқда ерлатиб зарба берди. Тўп эса дарвозабоннинг чап томонидаги бурчакка кириб кетди.

Бир тўп фарқдаги устунлиги хавфли эканини билган ўсмирларимиз ҳимояга ётишмади ва ҳужум ташкил қилишда давом этишди. Қанчадан-қанча ҳужумлар ташкил қилинди. Гуруҳ босқичи кўрсатдики, ҳужумнинг якуний қисмида қилиниши керак бўлган ишлар бор экан. Мочинов чорак финал баҳсигача бу борада ишлаши лозим.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар эса янада асабий ўтди биз учун. Кувайт босимни кескин оширди. Бахтимизга қўшиб берилган дақиқаларнинг тўртинчисида захирадан майдонга тушган Худойберди Холиқов тўртинчи голни уриб, ўйин тақдирини бутунлай ҳал қилди. Ўз дарвозамиз олдидан етказиб берилган тўпни майдон марказидан эгаллаб олган "Машъал" футболчиси рақиб посбонии алдаган ҳолда, ҳисобдаги фарқни оширди.

Ушбу ғалаба Ўзбекистонга гуруҳда 1-ўринни эгаллаш имконини берди. Параллел кечган ўйинда КХДР Непал устидан йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва улар ҳам чорак финалга чиқишди. Чорак финалда Эрон-КХДР тўқнашуви юз берса, бизнинг рақибимиз бугун 18:00да бошланадиган "D" гуруҳи ўйинларидан кейин маълум бўлади.

Ўсмирлар (U16) ўртасида Осиё чемпионати
ЎЗБЕКИСТОН - КУВАЙТ - 4:2 (2:2) (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Савелий Абрамов (9), Жонибек Кўчимов (43-пенальти), Суҳроб Нуруллоев (68), Худойберди Холиқов (90+4) — Абдулазиз ал-Ҳадя (45), Холид Муҳаммад (45+2)
Ўзбекистон: 1.Акром Хўжаев, 3.Илҳомжон Алижонов, 6.Ойбек Нурматов, 7.Жонибек Кўчимов, 10.Суҳроб Нуруллоев, 11.Азизжон Ғаниев, 14.Достонбек Бердиқулов, 15.Шоҳрух Маҳмудҳожиев (Жаҳонгир Аҳмадов 76), 17. Дониёр Ҳошимов, 19.Савелий Абрамов (Ислом Кенжабоев 46), 22.Абдуғани Ғанижонов (Худойберди Холиқов 90+3)
Кувайт: 23.Холид ал-Фазлий, 4.Абдулла ал-Блуший, 8.Юсуф ат-Таннак, 9.Абдулазиз ал-Ҳадия, 13.Юсуф ар-Рашидий, 14.Ҳоди ал-Ҳарбий, 16.Абдулазиз Аҳмад (Холид ал-Эназий 67), 17.Эсса Баҳруҳ (Фавваз ал-Эмбайлеш 73), 18.Абдулмуҳсин Сулайлий (С), 19.Муборак ал-Эназий, 21. Холид Муҳаммад (Мешал ас-Сулайлий 65)
Бош ҳакам: Моҳанад Қосим Саррай (Ироқ)

КХДР - НЕПАЛ - 4:1

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ўзбекистон 3 2 1 0 8-5 7
2 КХДР 3 2 0 1 9-4 6
3 Непал 3 1 1 1 4-6 4
4 Кувайт 3 0 0 3 3-9 0

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:05, 11.09.2014.
Ўқилди: 9096 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.