Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Барселона» сўнгги 10 дақиқада ғалабани ўз томонига оғдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Ла лиганинг 3-тури доирасида "Атлетик Бильбао"га қарши кечган мураккаб ўйинда ғалаба эришди ва 100 фоизли натижа билан жадвални бошқаришда давом этадиган бўлди.

Каталонияликлар ўйиндаги дастлабки голни баҳс тугашига 10 дақиқа қолганида уришди. Унгача эса жамоа кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Айниқса, Мунир ал-Ҳаддодийнинг ўзи биринчи бўлимда 3 марта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ҳар сафар унга тўпни Месси етказиб бераверди. Мунир захирага олиниб, Неймар майдонга тушганидан кейин Лионель энди бразилиялик футболчига ассистентлик қилишни бошлади. Неймарнинг ҳар иккала голига Месси ҳаммуаллифлик қилди.

Дастлаб Неймар дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва муаммосиз дарвозани ишғол қилди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Месси ўнг қанотдан 2-3 футболчидан осонлик билан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб бориб, тўпни орқароққа узатди. Неймар тўпни тўхтатди ва 11 метрли нуқта устидан хотиржамлик билан дарвозанинг бурчагини аниқ нишонга олди.

"Барселона" учинчи ўйинда учинчи ғалабани қўлга киритиш билан бирга, ҳал ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормади.

Испания Ла лигаси, 3-тур
Барселона – Атлетик 2:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 79 Неймар, 2:0 – 84 Неймар.
Барселона – Браво, Монтойя, Матье, Альба, Педро (С.Рамирес, 78), Бускетс, Иньеста, Маскерано (Пике, 46), Ракитич, Мунир (Неймар, 63), Месси.
Атлетик – Ирайсос, М.Рико (Вигера, 83), Гурпеги, Лапорт, Баленсиага, Де Маркос, Итурраспе, Сусаета (Ибаи Гомес, 63), Беньят (Унаи Лопес, 63), Муниаин, Адурис.
Огоҳлантиришлар: Адурис (30), Бускетс (62).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:11, 13.09.2014.
Ўқилди: 5450 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.