«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария «Куинз Парк Рейнжерс»га қарши Англия Премьер-лигасининг 4-тур баҳсида (4:0) жарима зарбасидан гол урди. Бу борада у ўз фикрларини қуйидагича билдириб ўтди.
«Олд Траффорд»даги дебют ўйинимда гол урганимдан хурсандман. Бир ҳафта давомида жарима зарбаларини машқ қилдим. Барчаси яхши ўтди", – дейди Ди Мария.













