Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Ла-лига. «Риасор»да 10та гол!

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг илк турида "Базель" устидан йирик ҳисобда ғалаба (5:1) қозонган "Реал Мадрид", ниҳоят Испания чемпионати учрашувида ҳам ишончли ва янада йирикроқ ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.

Ушбу мавсумда Ла-лигага қайтган "Депортиво" мадридликларнинг босимига дош бера олмади. Анчелотти шогирдлари ўзлари истаганча рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Ла лига клублари орасида Роналду ҳали гол урмаган фақат "Риасор" стадиони қолган экан. Ушбу "камчилик"ни Криштиану 3та гол билан тўлдирди.

Бэйл ва захирадан майдонга тушган Хавьер Эрнандес 2тадан голга муаллифлик қилган бўлишса, Хамес Родригес ўз ҳисобига битта чиройли гол ёзиб қўйди.

"Депортиво" эса Икер Касильяс дарвозасига 2 марта йўл топди. Якуний ҳисоб - 8:2!

Испания Ла лигаси, 4-тур
Депортиво – Реал Мадрид 2:8 (0:3)
Голлар: 0:1 – 29 Роналду, 0:2 – 36 Хамес, 0:3 – 41 Роналду, 1:3 – 51, пенальти Медуньянин, 1:4 – 66 Бэйл, 1:5 – 74 Бэйл, 1:6 – 78 Роналду, 2:6 – 84 Точе, 2:7 – 88 Х. Эрнандес, 2:8 – 90+1 Х. Эрнандес
Депортиво – Люкс, Луизинью, Лауре, Диаките, Сидней, Бергантиньос, Хуанфран (Хуан Домингес, 46), Фаринья (Точе, 74), Медуньянин, Куэнка, Поштига (Кавалейру, 46).
Реал Мадрид – Касильяс, Арбелоа, Рамос, Варан, Марсело, Хамес, Бэйл (Х. Эрнандес, 77), Кроос, Модрич (Иско, 71), Бензема (Ильярраменди, 59), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Рамос (50), Сидней (65).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:59, 20.09.2014.
Ўқилди: 8667 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.