Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

АПЛ. «Юнайтед» — «нокаут»да!

Баҳо:
+ | -

Ўтган турда "Манчестер Юнайтед" устидан йирик қозонилган ғалабадан кейин "манкунианликлар" ўзларига келиб олишгандек бўлгандек. Ушбу таассурот "Лестер" билан ўйиннинг биринчи бўлимида ҳам ўз тасдиғини топиб турганди.

Фалькаонинг узатмасидан кейин Ван Перси ҳисобни очди, Анхель Ди Мария "парашют" билан ҳисобни йириклаштирди. Ҳаммаси яхши, ҳаммаси чиройли. Бугун ҳам "МЮ" йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар келиши билан "Лестер" тезда битта жавоб тўпини киритиб, меҳмонларни хушёр торттириб қўйди.

Иккинчи бўлим ҳам "Юнайтед"нинг катта устунлигида бошланди. Дастлаб Фалькаонинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтган бўлса, Эррера тавани билан гол уриб, ҳисобни 3:1 га етказди.

Бир қарашда Луи ван Гал шогирдлари вазифасини ҳал қилишгандек эди. Аммо ўйиннинг қолган дақиқаларида "Лестер" 4та гол уриб, "МЮ"ни "нокаут" қилишини ким ўйлабди, дейсиз?!!

Ҳаммаси Рафаэлнинг қўпол хатосидан сўнг бошланди. Тўп учун курашда Уллоага елкаси билан Рафаэлни туртиб йиқитди ва жарима майдончасига кириб келди. Ортдан етиб келган Рафаэль эса уни йиқитди. Пенальти ва гол. Орадан бир дақиқа ўтмасдан "Лестер" ҳисобни тенглаштирди. "МЮ" футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишди ва жарима майдончаси ичида рақиб футболчиларига қаршилик қила олишмади.

Ушбу голдан кейин меҳмонлар ўз ўйинларини йўқотиб қўйишди. Рақибнинг "нокдауни"дан фойдаланган "Лестер" кетма-кет "зарбалар" бера бошлади. "Гангиб турган" МЮ" эса пала-партиш ўйин қила бошлади. Натижада "кўклар" қарши ҳужумда иккита гол урди. Жейми Варди бирга-бир вазиятда Де Хеяни доғда қолдирган бўлса, навбатдаги ҳужум пайтда "Юнайтед" ҳимоячиси Тайлер Блэкетт бирга-бир вазиятга чиқаётган форвардни чалиб йиқитди. Натижада яна бир пенальти ва қизил карточка. Уллоа стандарт вазиятни кўкка совурмади ва ўйинда дублга эришди. 5:3!

"Манчестер Юнайтед" эса ушбу "нокаут"дан ўзига келиб олиши учун қанча вақт кетади, буни кейинги турда билиб оламиз.

Англия Премьер-лигаси, 5-тур
Лестер – Манчестер Юнайтед 5:3 (1:2, 4:1)
Голлар: 0:1 – 13 ван Перси, 0:2 – 16 Ди Мария, 1:2 – 17 Ульоа, 1:3 – 57 Эррера, 2:3 – 62, пенальти Ньюжент, 3:3 – 64 Камбьяссо, 4:3 – 79 Варди, 5:3 – 83, пенальти Ульоа.
Лестер – К. Шмейхель, Мур, Морган, де Лат, Кончески, Хэммонд, Дринкуотер, Камбьяссо (Кинг, 71), Варди (Шлупп, 85), Ульоа, Ньюжент (Джеймс, 75).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Блэккетт, Ж.Эванс (Смоллинг, 30), Рохо, Рафаэл, Эррера, Ди Мария (Мата, 76), Фалькао (Янузай, 72), ван Перси, Руни.
Огоҳлантиришлар: де Лат (33), Руни (83).
Четлатиш: Блэккетт (83).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:34, 21.09.2014.
Ўқилди: 9752 марта.
Фикрлар: 126 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.