"Реал" яримҳимоячиси Гарет Бэйл мадридликларнинг "Сантьяго Бернабеу"даги 3000- голини киритди.
Испания чемпионатининг 5-турида "Эьче"га қарши учрашувнинг 20-дақиқасида чап қанотдан Хамес Родригес ошириб берган тўпни Бэйл боши билан дарвозага жойлади.
Бу гол янги мавсумдаги Бэйлнинг бешинчи голи эди.













