Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 - Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум - Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

«Атлетико» сардори келишилган ўйинда иштирок этганини тан олди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Атлетико Мадрид» жамоаси сардори Габи Испания чемпионатининг 2010/2011 йилги мавсумида «Сарагоса» таркибида ўйнаётган вақтида «Леванте»га қарши баҳс келишилганини тан олди. Бу ҳақда Испаниянинг El Mundo нашри хабар бермоқда.

2011 йилнинг май ойида бўлиб ўтган ва Испания чемпионатининг сўнгги туридан ўрин олган ушбу баҳсда «Сарагоса» сафарда «Леванте»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи дивизионга тушиб кетиш хавфидан қутилиб қолган. Ўйиндаги «Сарагоса»нинг ҳар иккала голига Габи муаллифлик қилган.

Аввалроқ Испания прокуратураси ушбу учрашувда иштирок этган 20 нафар футболчини сўроқ қилганди. Натижада Габи ва унинг адвокатлари ўйин келишилган руҳда ўтгани ҳақидаги айбловларни тан олиб, терговга ёрдам беришга рози бўлишганди.

Футболчига қандай жазо қўлланилиши мумкинлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай ахборот берилмаяпти. Гумонланувчилар рўйхатида «Атлетико» сардоридан бошқа яна қайси футболчилар борлиги ҳам ҳозирча маълум эмас.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 21:47, 02.10.2014.
Ўқилди: 7462 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.