Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Барселона» навбатдаги 3 очкони қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" клуби Испания чемпионатининг 7-тури доирасида "Райо Вальекано" меҳмони бўлди ва сафардан 3 очко билан қайтадиган бўлди.

Мезбонлар кучли рақибга қарши чуқур ҳимоя ёки "автобус" қўйишмади, аксинча очиқ ўйин таклиф қилишди. Бунинг оқибатида жазоланишди. Улар ўз дарвозаларидан 2та тўп ўтказиб юбориш билан биргаликда икки нафар мезбон ўйинчиси майдондан четлатилди.

Каталонияликлар ўзларининг иккита голини 1 дақиқа ичида киритишди. Пикенинг узатмасидан кейин Месси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳисобни очган бўлса, Неймар ҳам шунга ўхшаш вазиятда дарвозани ишғол қилди.

"Барселона" мавсум бошланганидан бери кетма-кет 7та ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаяпти. Жамоа посбони Клаудио Браво мавсум стартида "қуруқ" ўйинлар борасида рекордни янгилашга эришди. Ушбу рекорд Педро Артолига тегишли бўлиб, чемпионат стартида 560 дақиқали "қуруқ" серия 37 йил мобайнида янгиланмай келинаётганди.

"Барселона" бу баҳсда ҳам йирик ҳисообда ғалаба қозониши мумкин эди. Мунир бир марта, Месси эса 3-4та марта бирга-бир вазиятларда дарвозани ишғол қила олишмади.

Ушбу ғалабадан кейин Энрике шогирдлари пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлишди.

Райо Вальекано – Барселона 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 35 Месси, 0:2 – 36 Неймар.
Райо Вальекано – Тоньо, Тито, Морсильо, Абдулайе (Манушу, 46), Инсуа, Баена, Трашоррас (Хосабед, 74), Буэно, Лика (Акино, 46), Какута, Лео Баптистао.
Барселона – Браво, Дани Алвес, Бартра, Пике, Матье, Хави, Бускетс, Иньеста (Ракитич, 69), Неймар (С.Рамирес, 80), Мунир (Педро, 59), Месси.
Огоҳлантиришлар: Хави (10), Абдулайе (18), Трашоррас (33), Морсильо (37), Акино (63), Пике (72).
Четлатишлар: Морсильо (60), Акино (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:09, 04.10.2014.
Ўқилди: 5412 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.