"Ливерпуль" яримҳимоячиси Эмре Жан ўзининг Англия клубига ўтиши ҳақида фикр билдирди.
"Бавария" мени сотиб олиши мумкин эди, ёзда мюнхенликлар билан музокаралар олиб борим. Аммо ўзимга "Ливерпуль"да яхши бўлишини ўйлаб, Англияга ўтишни маъқул топдим.
Трансфердан олдин бош мураббий Брендан Роджерс билан гаплашдим, у мени ишонтирди. Бу суҳбат келажагимга ойдинлик киритди.
"Ливерпуль" курашга чанқоқ жамоа, ўйин услуби менга жуда ёқади. Мен айнан шундай футбол ўйнашни ёқтираман", - дейди Жан.