УЕФА президенти Мишель Платини ушбу йилда «Олтин тўп» совринини ким олиши кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен "Олтин тўп" сўровномасида иштирок этмайман. Лекин жаҳон чемпиони бўлган футболчи мазкур совринни ҳам қўлга киритиши лозим. 2010 йилга қадар шундай бўлиб келаётганди, аммо ўшанда Аргентина терма жамоаси ЖЧда ўртача қатнашганига қарамай, Месси совринни олганди. Демак, "Олтин тўп" Германия терма жамоаси футболчиларидан бирига берилиши керак.
Шунингдек, Месси ва Роналду дунёнинг энг яхши футболчилари сафига киришига шубҳа қилмайман», — дейди Платини.