Ла лиганинг энг яхши тўпурари Криштиану Роналду "Эл-Классико" олдидан янги бутсасини тақдимот қилди.
Энди 29 ёшли португалиялик футболчи Nike томонидан махсус ишлаб чиқарилган, қора рангдаги, CR7 имзоси туширилган бутсада ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Ла лиганинг ушбу мавсумида 15та гол билан тўпурарлар жадвалини бошқармоқда.
"Реал" - "Барселона" баҳси 25 октябрь куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 21:00да бошланади.