Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Вазиятнинг табиий кўриниши

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимиз футбол муҳитида  келишилган ўйинлар ҳақидаги гап-сўзлар ҳамон тинмаяпти. Ўртамиё­на жамоаларнинг сафар-уй учрашувларидаги натижалари ҳақиқатан ҳам, ҳайратланарли. Боз устига, қайд этилган натижалар фақат бу мавсумга алоқадор бўлса кошки эди. Афсуски, уларнинг тарихи узун. Вазият шундайки, ҳозир футболимизда мураббийлар ва футболчилар бирлигидан иборат ғалати авлод шакллангандек. Ғалатилиги шундаки, бу авлод футбол, футболимизга том маънода адолатсизлик қилишдан ўзини тияди. Чунки у футболдан айро яшолмайди. Ғалатиликнинг яна бир қирраси шуки, бу авлод ўз муҳити ичида бир-бирига нисбатан адолатсизлик қилмайди...

Албатта, бу ғалати «адолат» 100 фоиз тантана қилиши қийин. Гоҳо футболимизда бунга аралашиб кетолмайдиганлар учраб туради. Масалан, ўзига хос феъл-атворга эга Азамат Абдураимовнинг фаолияти фикримизнинг ёрқин далилидир. Тўғри, у «Андижон»ни шакллантиришда бироз романтикага берилди, таркибга кучли футболчиларни жалб этмади. Лекин мазкур жиддий муаммо билан ҳам «Андижон» олий лигада «жон» сақлаши мумкин эди. Фақат, бунинг учун Азамат Абдураимовдан ўша ғалати муҳитга сингиш талаб қилинарди. У эса буни эплолмади. Аниқроғи, бу тўғрида ўйлаб кўрмади. Назаримизда, биз таъкидлаётган авлод ичидаги муносабатлар унинг табиатига бегона. Юқорида ҳар қанча аҳил бўлмасин, бу авлод ҳам ички муносабатларда 100 фоиз «ҳақиқат»ни юзага чиқаролмаслигини таъкидладик. Барибир, кимдир жабр чекади. Қаранг-ки, жабрланиш бу мавсум Даврон Файзиев чекига тушибди. Фавқитабиий бир куч билан айтамизки, уни етарли даражада қўллаб-қувватлади ўзи мансуб авлод. Шов-шувларга парво қилмай, «Сўғдиёна» тўплар нисбатини анчагина яхшилаб олди ва бу борада «Бухоро»ни ортда ҳам қолдирди. Афсуски, ҳар доим ҳам режалаштирилган ишлар амалга ошавермайди. «Бўлмаганга бўлишма!» деганлари - шу! Йўқ, бу билан «Сўғдиёна»ни бўлмағур жамоалар сафига қўшмоқчи эмасмиз. «Сўғдиё­на» - ўша биз билган машҳур «Бўстон» жамоасининг вориси. Собиқ иттифоқ биринчи лигасидан тушиб кетиш хавфи туғилганида, «Бўстон» қандай ўйин намойиш этганини ва Олег Морозов таниқли мураббийлар назарига тушганини катта авлод яхши эслайди. «Сўғдиёна» иккинчи даврада шундай йўлдан борди, бироқ бундан натижа чиқмади. Натижа чиқмагандир, лекин умид ҳали узилгани йўқ. Футболимиз айвондаги авлод вакиллари ўртасида Даврон Файзиевнинг муносиб ўрни борлигини унутмайлик. Хуллас, унинг кўнглини кўтарадиганлар, шу баҳона Жиззах футболига кўмак беришни истовчилар кўпчиликни ташкил қилишади. Қолаверса, Жиззах вилояти мутасаддилари ҳам қўл қовуштириб ўтиришмаса керак. Гапнинг индаллоси, мавсум якунлари муҳокамасидан сўнг олий лига жамоалари сони 16та этиб белгиланса, кўпчилик бундан у қадар ажабланмасди. Мухлислардаги яна бир ғалати кайфият шундан иборатки, барча келгуси мавсум футболимиз осмонида олий лиганинг 16та жамоаси юлдузи порлашини истамоқда. Авваллари бундай интиқ кайфият кузатилмаганди. Демак, вазият табиий равишда етилибди. Акс ҳолда, ҳамма бирданига олий лигада 16та жамоа иштирок этишини хоҳлаб қолмасди.

Таъбир жоиз бўлса, дарё қадрдон ўзанидан оқиш соғинчи ила тўлқинланмоқда, тўлғонмоқда. Даврон Файзиевнинг ўзига хос обрўси бу ўринда қўшимча омил вазифасини ўтайди, холос.

Биз юқорида вазиятни табиий етилиши хусусида сўз очдик. Фикримизча, олий лига ўйинларининг айримлари ҳам ўз-ўзидан, табиий тарзда келишилади. Ҳеч бир жамоа очкони атайлаб бермайди. Натижага турнир жадвалида юзага келган вазият таъсир кўрсатади. Хўш, «Бухоро» - «Локомотив» учрашуви келишилган, деб ўйлайсизми? Бизнингча, йўқ! Камтарона дуранг - шунчаки, турнир жадвадидаги вазият ва футболчилардаги кайфият маҳсули. Бор имкониятини ишга солса, «Локомотив» «Бухоро»ни енгишини мухлислар яхши билишади. Мавсум якунидаги сўнгги учрашувда «Локо» футболчилари бухоролик ҳамкасбларини аяшди. Эҳтимол, жонни жабборга бериб ўйнашни исташмагандир. Бунинг учун уларни ким айблайди? Вадим Абрамов шогирдлари аксарият учрашувларда рақибларни ранжитганча, тўп суришди. Натижа - турнир жадвалида 2-ўрин. «Бухоро»да ҳам вазият шундай. Мағлубият жамоанинг эгаллаб турган ўрнига таъсир ўтказмасди. Хуллас, ҳар икки жамоа вазиятдан келиб чиқиб, майдонга тушди. Умуман олганда, олий лигадаги ўртамиёна жамоаларнинг савияси ва имкониятлари деярли тенг. Ўртамиёна клуб шундай рақибни ўз майдонида мағлубиятга учратишга қодир. Сафарда эса ғалаба ғозонишни уддалолмайди. Бу - футболдаги ўртамиёначиликнинг азалий анъанаси ва мазкур анъана фақат бизга хос дейиш адолатсизликдир. «Металлург» «Машъал»ни Бекободда, «Машъал» эса уни Муборакда енгади. «Навбаҳор» ва «Олмалиқ»нинг ўзаро муносабатлари хусусида ҳам мухлислар шундай хулосага келишлари табиий. Яна такрорлаймиз, аслида кучлар ҳақиқатан ҳам, шундай тақсимланган.

Агар икки жамоанинг сафар-уй учрашувларидаги натижалари бир хил кўриниш олмас эди, бизда келишилган ўйинлар ҳақидаги гап-сўзлар пайдо бўлмасди. Ҳаммаси табиий рўй бериши керак. Масалан, «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ»ни 3:1 ҳисобида енгган бўлса, Олмалиқда ҳам айнан шу ҳисоб қайд этилиши шарт эмас-ку?! Ёки ўз майдонида «Металлург»ни 2:0 ҳисобида енгган «Машъал»нинг Бекободдаги ўйинни 2:4 ҳисобида бой бериши барибир, мухлисларга ғалати туюлади. Ўзаро учрашувлардаги тўплар нисбатини шу қадар мувофиқликда сақлаш ҳолати ўз-ўзидан келишилган ўйинлар ҳақидаги хулосага олиб келади-да кишини.

Ахир инсон ақли аралашмаса ҳам, ўртамиёна жамоа ўз майдонида ўртамиёна рақибини енгишга имкон топади. Ҳаммаси табиий кечса, икки жамоанинг ўзаро икки баҳсида тўплар нисбатида 1-2та фарқ бўлиши мумкин. Хўш, фарқ бўлса, нима бўпти? Шунга ҳам ота гўри қозихонами? Бу ҳолатнинг очкога таъсири йўқ-ку?! Шундай йўл тутилса, энг муҳими, ўйин мароми бузилмайди, футболда қандайдир шубҳага ўрин қолмайди. Таассуфки, бизда ўртамиёна жамоалар битта гол учун ўзаро талашиб-тортишишади, ўйин тизгинини тақдир қўлига, футболни табиий ечимга бериб қўйишмаётгандек. Бизда нимагадир ҳисобларни бошқаришни ёқтиришади. Ишончимиз комилки, ҳисоблар бошқарилмаганда ҳам, олий лига турнир жадвали ҳозирги ҳолатидан тубдан фарқланмасди. Демоқчимизки, тўплар нисбати ҳисоб-китоби бошқача бўлганида ҳам, олий лига турнир жадвалида ҳозиргидек ҳолат бўй ростларди. Фақат айрим жамоалар голлари сонида фарқ кузатиларди, балки. Такрор бўлса ҳам айтамизки, ўртамиёна жамоаларнинг ўзаро муносабатларга қаттиқ берилишлари мухлислар ғашига тегмоқда. Яъни икки рақибнинг ҳисобдаги мувофиқликни таъминлаш йўлида қайсарлик билан талашиб-тортишиши келишилган ўйинлар ҳақидаги гап-сўзлар тегирмонига сув қуймоқда...

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:33, 11.11.2014.
Ўқилди: 4748 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.