Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Римлик император: «Реал»да ўйнашим мумкин эди, лекин...»

Баҳо:
+ | -

Франческо Тотти. Бу футболчи бевосита Римнинг «Рома» клубини ёдга солади. Боиси, Тотти бу жамоанинг тирик рамзига айланиб улгурган. Боиси 1986 йилда «Рома»нинг ёшлар жамоаси таркибига келиб қўшилган ва 6 йилдан сўнг жамоанинг асосий таркибидан жой олган Тотти ўшандан бери клуб шарафини ҳимоя қилиб келади. Ахир 22 йилдан бери бир жамоа сафида тўп суриш — ҳақиқий қаҳрамонлик. Айниқса, Франческо Тотти учун. Чунки фаолияти даврида қанчадан-қанча машҳур клублар уни сотиб олишга уринишди. Тоттига яхшигина шартномалар таклиф қилишди. Лекин Франческо «Рома»га содиқ қолди. Ҳозирда эса у ана шу садоқатининг мевасини олмоқда. Тўғри, «Рома» билан у кўплаб совринлар қўлга киритмади, аммо жамоа мухлислари уни клуб императори даражасига чиқариб қўйишди. Яъни содиқлиги эвазига у ҳурмат, эътибор топди. Бугунги саҳифамизни Италия терма жамоаси ва «Рома» клуби ҳужумчиси Франческо Тоттига бағишлаймиз. Дастлаб «arena-football.ru» сайтининг Тотти билан уюштирган интервьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Агар сиз марказий ҳужумчи сифатида ҳаракат қилганингизда ҳозиргача нечта гол урган бўлардингиз?
— Тахминан, уч юзта. Мен аллақачон Пиолнинг рекордини такрорлашга ҳам улгурардим. Мен ҳозирда фақат ўйинни назорат қилишим, сўнгги дақиқаларгача курашишим ва жароҳат олмаслигим керак.

— Ривера, Мальдини, Рива, Дель Пьеро. Булар шубҳасиз Италия футболининг ўз давридаги афсоналари.
— Албатта. Ўйлайманки, мен ҳам шу рўйхатдан жой оламан.

— Сиз кимнинг финтларини кўрганда ҳайратланасиз? Сизнингча, сизга қарши тўп сурганлар орасида ва жамоадошларингиз сафида энг кучли футболчилар дея кимни таъкидлайсиз?
— Биринчи саволингизга жавобим, фақат Мессининг. Энг кучли ўйинчига келадиган бўлсак, бу Роналдо. Жамоамдаги энг яхши ўйинчи эса Батистута.

— Буффон Контени энг яхши мураббий деб таърифлади. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?
— Мен Липпини танлаган бўлардим. Боиси, бундай мураббийни кўрмаганман. Капелло ҳам фантастик мураббий, Спалетти ҳам. Мен охирги марта шу инсон билан гаплашгандим. У мени «Рома»ни тарк этиб, «Зенит»га ўтишга ундаганди.

— Қайси мураббий билан ишлашни хоҳлардингиз?
— Моуринью билан.

— Нима деб ўйлайсиз, агар 1997 йилда сиз бош мураббий Карлос Бьянки истагандек «Сампдория»га ўтганингизда, ҳозир ҳаммаси бошқача бўларди, тўғрими?
— Албатта. Бьянки римликларни ёқтирмасди. Масалан, у ҳар доим машғулотларда жамоани иккига бўлишда футболчиларнинг римлик ёки римлик эмаслигига эътибор берарди. Римлик бўлмаганларни римликларга қарши ўйнатарди. Агар ўша вақт кетганимда, балки, ҳозир Римдан узоқда бўлармидим. Менда кўплаб вариантлар бор эди, хусусан, Мадриднинг «Реал» жамоасидан таклиф тушганди. Лекин «Рома»да қолишимни истовчилар ҳам топилди ва мен жамоамни тарк этмадим. Бундан эса, албатта, афсусланмайман.

— Фаолиятингизнинг қайси босқичида «Олтин тўп»ни қўлга киритишингиз мумкин эди?
— Агар Италия 2000 йилда Европа чемпиони бўлганида мен «Олтин тўп»га муносиб кўрилардим. Аммо тақдиримга битилмаган экан.

— Фаолиятингизни тугатгунга қадар Скудеттони ютишни хоҳлайсизми ёки жаҳон чемпиони бўлишними?
— Нега иккаласини ҳамми деб сўрамаяпсиз? Айни дамда Италия чемпиони бўлишни истайман, кейинчалик эса, агар тақдиримда ёзилган бўлса, жаҳон чемпионати бош совринини ҳам бошим узра баланд кўтаришни истардим.

«ИМПЕРАТОР» ҲАҚИДА ФАКТЛАР
Франческонинг онаси Фьорелла ёшлигидан «Рома»га мухлислик қилган. Шу боисданми, ўн ёшга тўлган ўғлини «Рома»га ўтишга кўндиради. Ваҳоланки, ўша пайтда Тоттига «Рома»дан ташқари яна иккита клуб: «Милан» ва «Лацио»га ўтиш имкони мавжуд эди. Аммо охир-оқибатда Тотти «Рома»ни танлайди.

Франческо Тотти интервьюларидан бирида болалигидаги энг ёрқин хотирани ёдга олади — бу унинг Рим Папаси Иоанн Павл II билан учрашгани эди. Франческонинг эслашича, у ўшанда мактаб ўқувчиси эди.

Яқинда Тотти ўзининг латифалар жамланган китобини чиқарди. Албатта, бу ундан анчагина меҳнат талаб қилди. Футболчи китобидан тушган маблағни хайрияга сарфлади.

2005 йилда Тотти машҳур итальян актрисаси ва фотомодели Илари Блази билан турмуш қуради. Дунё футболи юлдузи ва шоу-бизнеснинг таниқли вакиласи ўртасидаги никоҳ тўйи маросими Sky Italia телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади, 1,3 миллион томошабин эса бу трансляцияни бевосита томоша қилади. Бу трансляциянинг нархи эса тахминан 240 минг еврога баҳоланган.

Яна бир қизиқ жиҳат шуки, Илари Блази болалигида икки азалий рақиб: «Рома» ва "Лацио"га мухлислик қилган. Тоттига турмушга чиққанидан кейин эса тўлиқ «Рома» ишқибозига айланди. Уларнинг икки нафар фарзандинг ота-онаси: ўғли Кристиан ва қизи Шанель

2009 йилда дунёга машҳур Тюссо хоним музейида Франческо Тоттининг мумдан ишланган ҳайкали ўрнатилди. Лондондаги ҳақиқий ҳайкалнинг нусхаси эса Римга жўнатилди.

Тотти бир неча марта киноларда суратга тушган, ҳеч бўлмаганда эпизодик ролларни ўйнаган. Хусусан, у 2007 йилда «Футбол мураббийи 2», кейинчалик эса "Мен Цезарман" фильмларида роллар ижро этган. Таъкидлаш керакки, Франческони мухлислар Император деб ҳам чақиришади. Суратга олиш жараёнларида ролларидан роҳат олган Тотти баъзида ҳатто келажакда актёр бўлишни ҳам хоҳлаб қолади.
Интернет материаллари асосида НИЗОМ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:12, 12.12.2014.
Ўқилди: 11145 марта.
Фикрлар: 239 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.