"Базель" ҳужумчиси Брель Эмболо келажакда Швейцария терма жамоаси сафида ўйнашини билдирди.
"Афсуски, иккита терма жамоа сафида ўйнаб бўлмайди. Оғир ўй-хаёллардан сўнг Швейцария терма жамоасинитанладим. Бу давлатда ўсмирлик чоғимнинг кўп дамлари ўтди. Бу Камерунга қарши танлов эмас, Швейцария учун танловдир", - дейди Камерунда тўғилиб ўсган 17 ёшли футболчи.