Бразилиядаги Жаҳон чемпионати ўйинларида тўплар 120 дан кўпроқ марта дарвозадан жой олган. Қуйида мундиалда киритилган энг чиройли голлар фотосуратини томоша қилишингиз мумкин.
2014 йил 14 июнь куни ЖЧ — 2014’нинг “C” гуруҳи учрашувида колумбиялик Армеро дарвозага йўллаган тўпни грециялик дарвозабон Карнезис томоша қилмоқда.
2014 йил 23 июнь куни ЖЧ — 2014’нинг “A” гуруҳи учрашувида Камеруннинг дарвозасига тўртинчи голни киритган бразилиялик Фернандинё уни нишонлашга ошиқмоқда.
2014 йил 24 июнь куни ЖЧ — 2014’нинг “C” гуруҳи учрашувида япониялик Окадзаки киритган голни Колумбия дарвозабони Дэвид Оспина томоша қилмоқда.
2014 йил 16 июнь куни ЖЧ — 2014’нинг “G” гуруҳи учрашувида Германиялик Томас Мюллернинг 11 метрлик масофадан йўллаган тўпи Португалия дарвозасидан аниқ жой олди.
2014 йил 24 июнь куни ЖЧ — 2014’нинг “C” гуруҳи учрашувида япониялик Ясуюки Конно тўпни дарвозадан олиб чиқмоқда.
2014 йил 24 июнь куни ЖЧ — 2014’нинг “D” гуруҳи учрашувида Уругвай ўйинчиси Диего Годин тепган тўп Италия дарвозасидан жой олди.
2014 йил 20 июнь куни ЖЧ — 2014’нинг “D” гуруҳи учрашувида Коста-Риканинг кам сонли ҳужумлари анча хавфли кўринишга эга ҳужумларидан бирини биринчи бўлим сўнгида Руис голга айлантирди ва жамоасига сенсацион ғалаба тақдим этди.
2014 йил 17 июнь куни ЖЧ — 2014’нинг “H” гуруҳи учрашувида кореялик Ли Гин Хонинг Россия дарвозасига йўллаган тўпи.
2014 йил 24 июнь куни ЖЧ — 2014’нинг “C” гуруҳи учрашувида Греция футболчиси Самараснинг пенальтидан Кот-д’Ивуар дарвозасига йўллаган голи.
2014 йил 20 июнь куни ЖЧ — 2014’нинг “E” гуруҳи учрашувида франциялик Карим Бенземанинг Швейцария дарвозасига киритган голи.
Хўш, сиз Жаҳон чемпионатида киритилган голларнинг қай бири энг чиройли, деб ҳисоблайсиз?