Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Темур Кападзе: «Қозоғистон футболи инфратузилмасини яхшилаш лозим»

Баҳо:
+ | -

Сўнгги 2 йилни Қозоғистоннинг "Актобе" клубида ўтказган Темур Кападзе, куни кеча Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан шартнома имзолади. Sports.kz веб-сайти мухбири футболчи билан боғланиб, у билан қисқача интервью уюштирди.

— Темур, Ўзбекистон терма жамоаси сафида яқинда бошланадиган Осиё кубогида иштирок этасиз. Ушбу мусобақага қандай мақсадлар билан йўл оляпсиз?
— Мусобақа бошланишига жуда кам вақт қолди. Иккита йиғинни самарали ўтказдик, яхши тайёрландик. Ҳозир Австралия томон йўлга чиқяпмиз, шанба куни етиб борамиз. 6 январь куни эса назорат ўйинини ўтказамиз. 10 январь куни КХДРга қарши биринчи расмий учрашувда майдонга тушамиз. Осон бўлмайди. Гуруҳимиз қизиқарли ва қийин. Олдимизга юқори мақсадлар қўйилган, лекин аввало гуруҳдан чиқишимиз лозим.

— Сиз янги жамоа билан шартнома имзоладингиз...
— Ўтган куни Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан бир йиллик шартнома имзоладим. Бу клуб ўтган йили Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади ва Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади. "Локомотив" олдига ички чемпионатда ҳам, халқаро турнирда ҳам юқори вазифалар қўйилган.

— Қозоғистондаги икки ярим йиллик фаолиятингиз давомида кўпроқ нималар ёдингизда қолган?
— Мухлисларнинг қизғин қўллаб-қувватлаши, ўйинлардаги муҳит ёдимда қолди. Айниқса, еврокубокларда. Лекин кўп нарсалар ёдимда қолган. "Актобе"даги фаолиятимдан асло афсусланмайман!

— Чемпионатимизнинг ўтказилиш формати ҳақида фикрингиз?
— Тўғрисини айтсам, бундай форматдаги чемпионатда илк марта иштирок этдим. Жуда қизиқарли бўлди. Айниқса, иккинчи босқичда кучли олти жамоа иштирокидаги ўйинлари анча қизиқарли ва томошабоп ўтди. Ҳар бир ўйин финалга тенг бўлди. Очколарнинг қиймати олтинга тенг бўлди, ҳар қандай очко йўқотилиши жамоани медаллардан маҳрум қилиши мумкин эди.

— "Актобе"нинг иштирокини бундан кейин ҳам кузатиб борасизми?
— Албатта. Кузатаман, "Актобе"га мухлислик қиламан!

— Қачондир Қозоғистон чемпионатига яна қайтишингиз мумкинми?
— Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Балки яна ўйнарман. Ҳозир ҳам Қозоғистон клубларидан таклифлар бор эди.

— Умуман олганда, Қозоғистондаги фаолиятингиз орқали профессионал фаолиятингиз учун нимадир олдингизми?
— Албатта, мен тажриба тўпладим. Бу мен учун янги синов, янги чемпионат, еврокубоклардаги тажриба бўлди. Ўйлайманки, яхши сабоқ олдим.

— Нима деб ўйлайсиз, Қозоғистон клублари УЕФА мусобақаларида ўз имкониятларидан тўғри фойдаланишяптими?
— Тўғрисини айтсам, бу ерда масаланинг икки томони бор. Яхши томони, кучли жамоаларга қарши ўйинларда футболчилар катта тажриба олишади. Лекин бошқа Европада яхши натижага эришиш қийин. Боиси, у ерда кучли жамоалар жуда кўп. Осиёда эса буни амалга ошириш осонроқ. Осиёда ҳам футбол ривожланмоқда. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Ҳаттоки Ҳиндистон ҳам футбол ривожи учун катта эътибор қаратяпти. Лекин Европа футболи жаҳонда биринчи ўринда қолаверади.

— Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўз услубига эга, десак бўладими? Агар бўлса, улар нимаси билан фарқ қилади?
— Қозоғистон футболи легионерлар ҳисобига кучли ўзгарди, у кўпроқ атлетик футболга айланди. Асосий эътибор жисмоний кучга қаратилмоқда. Лекин Қозоғистонда техник жиҳатдан кучли маҳаллий футболчилар етарли. Ўзбекистонда эса асосий эътибор техникага қаратилади. Сабаби техник жиҳатдан кучли футболчилар кўп. Авваллари эса катта фарқ бўлмасди.

— Қозоғистон футболини ривожлантириш учун яна нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?
— Биринчи навбатда инфратузилмани яхшилаш керак. Боиси, футболга қанча кўп пул сарфланмасин, инфратузилмасиз у бир жойда тураведи. Бу энг муҳим нарса. Катта бўлмаса ҳам яхши майсага эга бўлган стадионлар қуриш керак. Ахир бутунбошли спектакль айнан мана шу майдонда бўлиб ўтади. Шунингдек, клубларнинг базалари, машғулот майдонлари, тўплар, мураббийлар — мана шу нарсаларга ҳам эътибор қаратилса, Қозоғистон футболи бир қадам эмас, бирданига беш қадам олға силжийди. Натижада мухлисларнинг эътибори ошади, жамоалар бутунлай бошқача футбол намойиш қила бошлашади, ўйинлар қизиқарли кечади. Акс ҳолда нотекис майдонда иккита узатма беришнинг ўзи азоб.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 11:51, 03.01.2015.
Ўқилди: 6075 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.