Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

2014 йил: Фақат пул ҳақида

Баҳо:
+ | -

Албатта, 2014 йил футболида ҳам пул билан боғлиқ бир қатор эътиборли воқеалар кузатилди: рекорд трансферлар, даромад ёки зарарлар, маошлар ва ҳоказо... қуйида улардан айримларига назар соламиз.

1,2 млрд. доллар - Англия клублари ёзги трансферлар маҳали янги футболчиларни сотиб олишга умумий миқдорда шунча маблағ сарфлашди. Бу сумма Англия учун рекорд кўрсаткичдир. Улкан харажатлар аввало, бу йил жаҳон чемпионати ўтказилгани билан изоҳланади. Ҳарқалай, одатда мундиал чоғи футболчилар скаутлар эътиборини кўпроқ тортишади.

2,4 млн. евро - Россия футбол иттифоқининг мамлакат терма жамоа­си бош мураббийи Фабио Капелло олдидаги қарзи. Шунинг баробарида айтиш жоиз, итальян мутахассиси билан тузилган шартномани вақтли бекор қилиш учун 30 «лимон» компенсация тўлашга тўғри келади.

2,9 млрд. рубль - Россия футбол иттифоқининг 2014 йилги бюджети. Аввалги йилдаги рақам билан таққослаганда, бюджет нақ 200 млн. «болалади».

3,44 млрд. доллар - «Реал Мад­рид»нинг қиймати. 2014 йилга келиб, «қироллик клуби» дунёдаги энг қимматбаҳо спорт жамоасига айланди. Иккинчи ўринда Испаниянинг яна бир клуби (табиийки, «Барселона») бормоқда. Каталония клуби 3,2 млрд. долларга баҳоланмоқда. Кучли учликдаги «Манчестер Юнайтед»нинг нархи 2,81 млрд. долларга тенг.

4 млрд. евро - ФИФА Бразилияда ўтган ЖЧ-2014 турниридан шунча топди. Эътиборлиси, турнирнинг ташкиллаш чамаси 2 млрд. долларга тушди ва шу маблағнинг деярли ярми бевосита Бразилияда сарфланди.

18 млн. евро - «Зенит» (Санкт-Петербург) «Рубин»га ҳужумчи Саломон Рондон учун шунча тўлади. Ушбу трансфер 31 январь куни амалга оширилганига қарамай, Россияда йил давомидаги энг қимматбаҳоси бўлиб қолди.

24 млн. евро - Марокашда ўтказилган Клублар ўртасидаги ЖЧ ташкилотчилари шунча зарар кўришди. Харажатлар кўпайиб кетишида расмий шахс­ларнинг Марокашга сафарлари ва у ерда жойлашишлари (яшашлари), шунингдек, ўйинларни Работдан Марракеш шаҳрига кўчирилгани катта ўрин тутди. Айтайлик, турнирнинг барча ўйинларига мезбонлик қилиши белгиланган Работдаги стадион реконструкциясига нақ 25 млн. евро сарфланганди.

50 млн. евро - Хамес Родригес «Реал» сафига қўшилгач, 1,5 ҳафта ичида унинг футболкалари сотувидан шунча маблағ тушди. Савдонинг биринчи соати давомида эса Родригес ёзуви туширилган 900та футболка сотилди. Таққослаш учун айтиш жоиз, «Ливерпуль» раҳбарияти баёнотига кўра, бир ҳафта ичида Марио Балотелли футболкалари сотувидан 50 минг фунт стерлинг фойда кўрилган.

60 млн. евро - «Пари Сен-Жермен» клуби ҳимоячи Давид Луиз учун «Челси»га шунча тўлади. Бу сумма замонавий футболда энг йириги эмас, аммо ҳимоячилар трансфери учун рекорддир.

65 млн. рубль - Россия премьер-лигасида ўйнайдиган футболчиларнинг 2014 йилдаги ўртача маоши. РПЛ футболчиларга ҳақ тўлаш бўйича жаҳонда 6-ўринга чиқди. Ушбу рейтингда Англия премьер-лигаси шубҳасиз, 1-ўринда.

65 млн. евро - «Реал Мадрид» 2014 йил давомида мукофот тариқасида шунча пул олди. «қироллик клуби» асосан ЧЛ, УЕФА суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧдаги ғалабалари ҳисобига ғазнасини сезиларли даражада тўлдирди.

88 млн. евро - «Барселона» уругвайлик ҳужумчи Луис Суареснинг трансферига шунча сарфлади. Ваҳоланки, «қопағон» футболчи ЖЧ-2014 пайти ҳам эски ҳунарини кўрсатиб, италиялик рақибини тишлаб олгани оқибатида узоқ муддатли дисквалификацияга дучор бўлганди. Бироқ бу факт ҳам нархни бироз пасайишига олиб келмади. қисқаси, Суареснинг трансфери 2014 йилдаги энг йиригига айланди. Футбол тарихида эса рейтингнинг 3-қаторида қайд этилди.

200 млн. евро - «Манчестер Сити» раҳбарияти «Сити» футбол академия­си (CFA) қурилишига шунча сарфлади. Мажмуа ичида 16та майдон, 56 кишилик кинозал (видеоматериалларни кўриш учун), шунингдек, 4 юлдузли меҳмонхона мавжуд. Мутахассисларнинг баҳо беришларича, CFA дунёдаги энг яхши академиялардан бири экан.

224 млн. евро - 2014 йили «Зенит» рўйхатига тушган барча футболчиларнинг умумий нархи. Бу РПЛ клублари учун энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ўриндаги ЦСКАда ушбу рақам 156 млн. еврога тенг.

529 млн. евро - Мюнхен «Бава­рия»сининг 2014 йилдаги молиявий айланма маблағи. Бу Мюнхен клубининг 114 йиллик тарихи учун рекорд натижадир. Хуллас, клубнинг айланма маблағи бир йилда деярли 100 млн. еврога ошди.

576 млн. евро - ЖЧ-2014 мукофот жамғармаси. Чемпионат ғолибига 35 млн. доллар берилди, кумуш ва бронза медаллари соҳиблари эса тегишлича 25 ва 22 «лимон» олишди. Курашни гуруҳ босқичидаёқ тўхтатган Россия термасига 8 млн. доллар тегди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:08, 03.01.2015.
Ўқилди: 7772 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.