Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Кейруш ва Маҳди Бенжамин Уильямс ҳақида фикр билдиришдан бош тортишди

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган Эрон ва БАА терма жамоалари ўртасидаги учрашув форсларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Энди "D" гуруҳида Япония терма жамоаси 1-ўринни эгалласа, чорак финалда улар БАА билан тўқнаш келадилар. Амирлик термаси бош мураббийи Али Маҳди Эронга қарши ўйинни бошқариб борган япониялик ҳакам Рюжи Сато танқид остига олди, аммо Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўйинида ишлаган Бенжамин Уильямснинг ҳаракатларига баҳо беришни истамади.

"Ушбу ўйин япониялик ҳакамга топширилгани мени ҳайрон қолдирди. Боиси, жамоалардан бири чорак финалда Япония терма жамоаси билан тўқнаш келиши маълум эди. Ҳакам ўйин бошиданоқ бизнинг футболчимизга сариқ карточка берди. Натижада у кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Бу жуда ғалати" - дейди Али Маҳди.

Алининг фикрича, япон ҳаками йўқ жойдан Эронга жарима зарбасини тақдим этган. Натижада эронликлар гол уриб, чорак финалда Япония билан тўқнаш келмайдиган бўлди. БАА бош мураббийи яна бир ҳолатга эътибор қаратди: Эрон гол урганидан сўнг ўйинни қайта бошлаш учун жуда кўп вақт сарфланган.

Али Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўйинидаги австралиялик ҳакамнинг қарорлари юзасидан фикр билдиришдан бош тортди:

"Бу савол ОФК мутасаддиларига берилиши керак. Мен бу ҳолатга изоҳ бера олмайман", - дейди Али.

Эрон бош мураббийи Карлос Кейруш эса жамоасининг Баҳрайнга қарши ўйинини бошқариб борган Бенжамин Уильямсни танқид қилгани боис, ОФК томонидан 3 минг доллар миқдорида жаримага тортилганди. У бу сафар ушбу хатони такрорлашни истамади.

"Мен марҳаматли инсонман, лекин бошқа хайр-садақа қилишни истамайман", - дейди Кейруш.

Манба: www.theworldgame.sbs.com.au
Киритилди: 11:34, 20.01.2015.
Ўқилди: 7933 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик