Кириш Регистрация
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон
03/11 12:45 Ньюкасл Жетс 2-4 Шангхай Порт
03/11 15:00 Чонбук Моторс 2-0 Жоҳор Дорул Таъзим
03/11 15:00 Кашива Рейсол 2-0 Тэжон Хана Ситизен
03/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Ратчабури
03/11 15:00 Конган Ханой 0-0 Кёто Санга
03/11 15:00 Порт 7-4 Бейжинг Гуоан
03/11 18:45 Ист Бенгал 0-2 Ас-Сийб
03/11 21:00 Истиқлол 1-0 Аш-Шамол
03/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 0-3 Аш-Шорта
03/11 22:45 Шахтёр 0-1 Спортинг
03/11 22:45 Галатасарой 2-0 Штутгарт
03/11 23:15 Ал-Ҳилол 2-0 Шабаб ал-Аҳли
04/11 01:00 Барселона 3-0 Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд 0-3 Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт 0-0 Лилль
04/11 01:00 ЛАСК 4-0 Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед 3-2 Рома
04/11 01:00 Вильярреал 0-6 ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико 0-2 Бавария
04/11 15:00 Поханг Стилерс 3-3 Гамба Осака
04/11 15:15 Бурирам Юнайтед 0-0 Кашима Антлерс
04/11 18:45 Аркадағ 1-0 Гол Гоҳар
04/11 21:00 Ал-Ваҳда 0-0 Холидия
04/11 22:00 Кувайт СК 2-3 Насаф
04/11 22:45 АЕК - Реал Мадрид
04/11 22:45 Фенербахче - Ливерпуль
05/11 01:00 РБ Лейпциг - Манчестер Сити
05/11 01:00 Славия - Арсенал
05/11 01:00 ПСВ - Брюгге
05/11 01:00 Боруссия Д - Бетис
05/11 01:00 Порту - Наполи
05/11 01:00 Ланс - Комо
05/11 01:00 Викинг - Сабаҳ
05/11 18:30 Бунёдкор - Хоразм

КОНКАКАФдан ёшлар (U20) ўртасидаги ЖЧда иштирок этадиган жамоалар номи аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Ямайкада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида КОНКАКАФ минтақаси чемпионати якунига етди. Натижада шу йилнинг май ойида Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадиган терма жамоалар номи маълум бўлди.

12та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлиниб, мусобақаларда иштирок этишди. Гуруҳ ғолиблигини қўлга киритган Панама ва Мексика терма жамоалари финалда иштирок этиш билан бирга ЖЧ йўлланмасини ҳам қўлга киритишди. Финалда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса Мексика ғалаба қозонди (4:2).

Гуруҳларда 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар эса ўзаро плей-офф орқали ЖЧ йўлланмасини ҳал қилишди. Унда АҚШ Сальвадорни, Гондурас эса Гватемалани мағлубиятга учратишди.

Шу тариқа КОНКАКАФдан Мексика, Панама, АҚШ ва Гондурас терма жамоалари Янги Зеландиядаги мусобақада иштирок этишади.

Шунингдек, ЖЧда қатнашадиган Европа жамоалари ҳам аниқланган: Австрия, Германия, Венгрия, Португалия, Сербия, Украина. Океаниядан мезбон Янги Зеландияга қўшиб, Фижи ҳам иштирок этади. Осиёдан эса КХДР, Қатар, Мьянмар ва Ўзбекистон терма жамоалари ЖЧда иштирок этишади.

КОНМЕБОЛ минтақасида мусобақанинг дастлабки босқичи якунига етди. Аргентина, Бразилия, Колумбия, Парагвай, Перу ва Уругвай термалари ҳал қилувчи босқичда бир даврали тизимда ўзаро баҳс олиб борадилар. Тўртта кучли жамоа Мундиал йўлланмасига эга бўлади. Турнир 7 февраль куни якунига етади.

ЖЧ қуръаси 10 февраль куни бўлиб ўтади. Африкада ёшлар ўртасидаги мусобақа 8-22 март кунлари ўтказилади. Африка жамоалари кейинчалик гуруҳларни тўлдиришади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:46, 26.01.2015.
Ўқилди: 6896 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик