Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Ҳасанали Қодиров блогида: «Нодиржон Маматқуловга очиқ хат (1-қисм)»

Баҳо:
+ | -

КЎНИКИШ
Аксарият футболчиларимиз майдонда пул ишлаб юришади. Масалан, Жасурқул Ҳасанов, ўз ўйинимда янги қирраларимни очайин, деб машаққат билан машғулотларда тер тўкадими, йўқ. Унинг мураббийи шундай мақсад сари у билан бирга майдонда жон куйдирадими, йўқ. Жасурқул Ҳасановнинг ўйин маҳорати натижа ҳисобланмайди. Ҳомийлар олдида ғалаба қозониш натижа ҳисобланади. Ғалабага эса, ҳар хил йўл билан эришиш мумкин. Бу билан улар пул ишлашади. Шунинг учун 25 ёшдан кейин йигитларимизнинг ўйин маҳорати бошқа ўсмаётибди. Жасурқул Ҳасановга нисбатан ўн, юз баробар кўп пул олаётган Риберининг ўйин иштиёқига катта пуллар умуман таъсир қилаётгани йўқ. Футболга садоқати ўша-ўша. Жасурқулни қари чолга чиқариб қўйганлар бор. Ундай бўлса, Клозе, Лука Тонининг ўйин иштиёқига нима дейсиз? Футболдагиларимиз катта пул синовидан ўта олишмаяпти. Амалдорлар, умуман, қайғуриш нималигини, безовталикни, яхшиликка интилишни эсдан чиқариб юборишган. Улар ҳар қандай янгиланишдан ўлатдан қочгандай қочадилар. Уларга қолса, футболимизда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмасин экан. Ҳамма нарса қандай бўлса, шундайлигича қола берсин экан. Чунки бу ҳолга ҳамма кўникиб кетган. Ахир ютуқларимиз кўп-ку. Мана Австралияда чорак финалда корейсларга ютқазиб қўйган бўлсак-да, яхши ўйин кўрсатдик, сизга яна нима керак, дейишади. Ҳужумчиларимизга озгина омад етишмади, холос, дейишади. Ой сайин, йил сайин шундай гапларни эшита берамиз, эшита берамиз. Биз буларга кўникиб кетдик.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:28, 16.02.2015.
Ўқилди: 4127 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV 14 октябрь куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинларини жонли эфирда намойиш этилиши маълум бўлди [4737]

Futbol TV 14 октябрь куни «Насаф» - «Ал-Ваҳда» ўйинини жонли трансляция қилади [2970]

Ямал дунёнинг энг кучли жамоаси қайси эканини айтди [2594]

Ўзбекистонлик футболчилар Туркия чемпионатида легионер ҳисобланмаслиги кутилмоқда [2382]

Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйин ўтказиш шартини маълум қилди [2273]

«Барселона» кейинги ўйинда ғалаба қозонса, «Реал» рекордини такрорлаши мумкин [2060]

Ямал «Галатасарой» футболчисининг кесатиғига жавоб қайтарди [2057]

«Интер» дарвозасига 3 та гол урган футболчи қайси терма жамоани танлашини айтди [2038]

Леау "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди [2026]

ОЧЛ-2. Абдувоҳид Неъматов пенальтидан гол ура олмаган ўйинда “Насаф” ўз майдонида “Ал-Ваҳда”га мағлуб бўлди [1909]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик