Кириш Регистрация

Ҳасанали Қодиров блогида: «Дастурхон-3»

Баҳо:
+ | -1

Ҳасанали Қодиров: — Мавсум бошланмасдан олдин дастурхон ёзиб, бир пиёла чойга сизларни таклиф қилдим. Бу “Дастурхон” футболни соғиниб қолганимиз туфайли ёзилдими, ё коса синмасин деб синмасидан олдин куйиниб олмоқ истаб ёзилдими, билмадим. ОК-2015дан сўнг пинакка кетган эдик. Қишки уйқудан уйғониб олиб, кўзни ишқалаб улгурмасимиздан олдин ОЧЛ курашининг биринчи тури бўлиб ўтди. Бу ўйинлар кутилган эди. Биз бунга кўникиб қолдик. Ҳар йили баҳорда чиллаки узумни соғиниб юрганимиздек, Хутнинг чиллаки ўйинларини ҳам соғиниб юрамиз. Ҳар йили мавсумдан олдин ҳақиқий кураш жаридан ўтиб, баъзида жар тубига йиқилиб, янчилиб ёки кураш жаридан “қадрдон” келишувлар томонига амаллаб ўтиб, эгнимизни қоқиб, бетимизни артиб олиб, мавсумни бошлаб юборар эдик. Тўртта зодагон жамоаларимиз мавсум олдидан қаттиқ жангларда ўзларининг “оқ билак” даъволарини Осиёда синовдан ўтказиб олишмоқда. Халқаро ўйинларда футболни кўрамиз. Уйимизда эса, ҳар хил “ўйин”ларни мавсум давомида жонга теккунча кўрамиз. Шунинг учун ОЧЛ ўйинларини роҳат билан, армон билан кўрдим. Туш кўргандек бўлдим.

Шерзод Ражабов. — Ҳаммасининг ўйини ёқди. Биринчи турданоқ бир нимани кутиш нотўғри. Ғарб минтақасида мавсум авжига минган. Шундай бўлса-да, 1-турда энг кўп очко олган бизнинг жамоаларимиз бўлди.

Ҳ.Қ. — Ҳақиқий жангларни кўриб, қувонганимиздан ўйинларни таҳлил қила олмаётибмиз.

Ш.Р. — Мавсумнинг 1, 2-тур ўйинлари ўтса, халқаро ўйиндан бир нимани кутса бўлади.

Маҳмуд Асрор. — Дабдурустдан футбол оламига қўшилиб, қуйилиб кета олмаётибман. “Локомотив”дан бошқа ҳамма ўйинларни кўрдим. Бир нима демай тураман.

Қахрамон Арсланов. — “Бунёдкор” энг яхши ўйин кўрсатди. Тезлик бор. Лекин майдон ўртасида шошилиб қолишдими, дейман. Тезликни бошқариш керак. “Бунёдкор”га Модрич каби ўйинчи етишмаётибди. Футболчилар 50 фоизга мураббий олдиндан тайёрлаб қўйган ўйинни қилишган бўлса, қолганини ўзлари майдонда ҳал қилишди.

Бахтиёр Ширинов. — Бу ўйинни Амет Мемет яратиб берган.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:37, 02.03.2015.
Ўқилди: 6886 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3902]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3540]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3474]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3344]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2965]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2151]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2147]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2012]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1959]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1760]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик