Кириш Регистрация

Учрашув тафсилоти

ЕВРО - 2016 / 1-тур / 13.06.2016 18:00

Испания

Пике (87)
1
:
0

Чехия

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
ЕВРО - 2016 / 1-тур / 13.06.2016 18:00

Испания

Пике (87)
1
:
0

Чехия

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+3'
Ўйин тугади. Испания кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун рахмат!
90+2'
Лафата!!! Жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаганида Де Хеа ажойиб тарзда тўпни қайтарди. Чехлар гол уриши мумкин эди!
90+1'
Чехия олдинга ўтмоқда, Испания ҳимояда
90'
3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Испания ишончли тарзда тўпни ушлаб турибди. Ғалаба яқин!
87'
Иньеста чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячилардан ўзиб кетган Пике яқин масофадан боши билан зарба йўллаб, тўпни дарвозага киритди!
87'
ГОООЛ!!! Жерар Пике!!!
86'
Гебре Селасси ўрнига Шурал майдонга тушди. Чехия ҳисобни ушлаб қолмоқчи
85'
Хуанфран тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячилар уни қайтариб юборишди
84'
Тиаго бурчак зарбасини амалга оширди. Чех тўпни осонгина эгаллаб олди
83'
Испания нима қилиб бўлса ҳам гол уриш илинжида олдинга бормоқда, бироқ чехияликлар ҳимояда яхши ўйнашмоқда
82'
Нолито ўрнига Педро майдонга туширилди. Испаниянинг сўнгги умиди
81'
Чехияликларнинг барча футболчиси ҳимояда!
80'
Тўпга эгалик қилишда "қизил фурия" яққол устун: 67% - 33%
79'
Адурис!!! Ўнг қанотдан Рамос тўпни жарима майдонига оширганида, ҳужумчи боши билан зарба берди. Бироз ноаниқ!
78'
Ҳозирча испаниялик мухлислар қайғуда, чехияликлар хурсанд.
76'
Адурис! Қайчи услубида тўпни дарвозага йўллаган эди, бироқ сал олдин офсайд ҳолатига тушган экан.
75'
Нецид ўрнига Лафата тушди. Ҳужумчи ўрнига ҳужумчи? Қизиқ, Чехия кўпроқ ҳимоячига муҳтож эмасми?
73'
Жуда хавфли!!! Давид Сильва жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
72'
Испания босимни кучайтирмоқда, бироқ метин ҳимояни ёриб ўтишга қийналмоқда
71'
Давид Сильва ажойиб тўп ошириш орқали Альбани дарвозабон билан юзма-юз чиқарди, аммо Альба тўпга зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
70'
Фабрегас ўрнига Тиаго Алькантара майдонга тушди
70'
Альба чап қанотдан тўпни оширди, Адурис тўпга ета олмади
67'
Чехия бироз ташаббусга эга. Испания асосан ҳимояда ўйнамоқда
65'
Жуда хавфли! Бурчак зарбасидан сўнг Гебре Селасси тўпни боши билан дарвозага йўллади. Рамос тўпни дарвоза чизиғидан чиқариб юборди!
64'
Чехия ҳужум қилмоқда, бироқ жарима майдонига яқинлашиш мушкул.
62'
Мората ўрнига Адурис майдонга тушди. Дель Боске ҳужум чизиғидан норози.
61'
Лимберски Давид Сильвани чалиб йиқитди. Бош ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди
60'
Иньеста яхши вазиятга чиқиб, узоқдан зарба йўллади. Тўп Чехнинг ўзига келиб тушди
59'
Нецид дарвозабон билан яккама-якка қочиб кетмоқчи эди. Аммо офсайд!
57'
Чехия ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жарима майдонига етказилганда Ҳубник яқин масофадан зарба йўллади. Де Хеа ўз ўрнида!
55'
Чехиянинг ҳужумдаги ўйини умуман қовушмаяпти. Де Хеа ишсиз!
54'
Испания бурчак зарбасини яхши амалга ошира олмади. Тўп чехларга ўтди
52'
Давид Сильва тўпни жарима майдонига оширди. Чехия ҳимоячиси Моратанинг оёғи остидан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
51'
Чехиянинг қарши ҳужумида тўп жарима майдонига етиб бормади
50'
Тўп билан Испания, чехлар катта куч билан ҳимояда
48'
Испания кетма-кет тўртта бурчак зарбасини амалга оширди. Чехияликлар яхши ҳимояланишди
46'
Жуда хавфли!!! Мората ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, тўпни Нолитога оширди. Ҳимоячи Ҳубник тўпни қайтараман деб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
1-бўлимдан кейинги статистика:
Зарбалар: 5 - 2
Тўпга эгалик қилиш: 68% - 32%
Тўп оширишлар: 284 - 116
'
Биринчи бўлимни дастлабки дақиқаларида Чехия бироз фаол ўйнади. Аммо кейинчалик Испания ташаббусни ўз қўлига олди. Ҳозирча Чехия испанларнинг ҳужумига дош беряпти.
45'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади.
45'
Чехия ҳам дастлабки хавфли вазиятни содир қилди. Нецид узоқ масофадан зарба йўллади. Бироқ Де Хеа ўз ўрнида!
44'
Бўлим охирида Испания катта ташаббусга эга бўлмоқда, лекин Чехия ҳимояда яхши ўйнаяпти
43'
Нолито дарвозабон билан яккама-якка чиқиши мумкин эди, аммо офсайд!
40'
Чех чап қанотдан ёриб кирган Давид Сильванинг кучли зарбасини қайтара олди. Қайтган тўпни ҳимоячилар жарима майдонидан узоқлаштиришди
39'
Иньеста Чехни олдинга чиқиб кетганини кўриб, узоқ масофадан зарба йўллаб, тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага йўлламоқчи эди. Эплай олмади
38'
Росицки Иньестага нисбатан қўполлик қилди. Ҳозирча оғзаки огоҳлантириш олди
37'
Энди Нолито Чех дарвозасини узоқдан "ўққа" тутди. Бу сафар ҳам ноаниқ
35'
Тўп оширишлар сони бўйича Испания яққол устун: 222 - 74
35'
Бускетс узоқ масофадан зарба йўллаб, гол уришга уриниб кўрди. Тўп жуда ноаниқ кетди
34'
Испания рақибни ўз жарима майдонига қамаб қўйди. Чехлар катта куч билан ҳимояда ўйнашмоқда
33'
Иньеста - Мората жуфтлиги чехларни шошириб қўймоқда. Хавфли вазиятлар сони ошмоқда
31'
Яна бир хавфли ҳужум. Мората чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллади. Жуда ноаниқ
29'
Хавфли вазият! Иньеста ажойиб пас билан Моратани қулай вазиятга чиқарди. Ҳужумчининг жарима майдони ичида берган зарбасини Чех қайтара олди
27'
Чехия чап қанотдан жарима зарбасини яхши ижро эта олмади. Тўп испанияликларга ўтди
26'
Иньеста ажойиб тўп узатиш орқали Хуанфранни яхши вазиятга чиқарган эди, аммо Хуанфран тўпни йўқотиб қўйди
25'
Чехия майдон марказидаёқ фаол ўйнаб, рақиб ҳужумларини қайтармоқда
24'
Испания ҳужумда, Чехия ҳимояланмоқда
22'
Испания бурчак зарбасини амалга оширди, хавфли чиқмади. Чех тўпни эгаллаб олди
16'
ВУУУУҲ! Хуанфран ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Давид Сильва тўпга етиб келди ва дарҳол дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Мората 5 метрдан дарвоза томон зарба берди. Петр Чех зарбани қайтарди! Қойил, дарвозабон!
14'
Чап қанотда белгиланган жарима зарбасиин Фабрегас ўйинга киритди. Чехияликлар узатмани қайтаришди
13'
Испания тўпни назорат қилиб, қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Чехия эса вертикал ўйнамоқда
10'
Морато ён чизиққа яқин жойда сирпаниб кетиб йиқилди ва лайнсменга урилди. Ҳакам ҳам йиқилди... Футболда бунақа ҳолатлар бўп туради
8'
Нолитонинг узатмасидан кейин Мората яқин масофадан тўпни дарвоза томон бурди. Чех тўпни қайтарди. Боз устига, Альваро офсайдда қолди
6'
Чехлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни ерлатиб жарима майдончасига етказишди. Рамос тўпни эгаллаб олди
4'
Чехия кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Испанлар ишончли ҳимояланишди
3'
Испания қизил, Чехия оқ рангли формада ҳаракат қилмоқда
1'
Ўйин бошланди! Тўпни испанияликлар ўйинга киритиб беришди
'
Евро майонларида юришда давом этамиз. Испания ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
ЕВРО - 2016 / 1-тур / 13.06.2016 18:00

Испания

Пике (87)
1
:
0

Чехия


ЕВРО - 2016 / 1-тур / 13.06.2016 18:00

Испания

Пике (87)
1
:
0

Чехия


A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

ЕЧЛ тарихида энг кўп мавсум қатнашган 5 клуб

Бўлим: ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Жамоалар
Рукн: Янгиликлар

Чемпионлар лигасида энг кўп мавсум иштирок этган жамоалар рўйхатида "Барселона" ва "Реал" етакчилик қилмоқда.

Киритилди: 10:01, 27.08.2026. Ўқилди: 7257 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Барселона"га яшил чироқ: "Атлетико" Альвареснинг трансферига ёзма равишда розилик берди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

El Chiringuito нашри журналисти Жота Жордининг хабар беришича, "Атлетико" Мадрид аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альвареснинг Каталониянинг "Барселона" клубига ўтиши бўйича битимни ёзма равишда маъқуллаган.

Киритилди: 10:41, 31.08.2026. Ўқилди: 6690 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Альварес «Манчестер Сити»га жавобини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес «Манчестер Сити»га қайтишни режалаштирмаяпти.

Киритилди: 01:35, 29.08.2026. Ўқилди: 6201 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЕЧЛ-2026/27: 36 клубнинг барча рақиблари маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар

Бугун Монакода Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсуми умумий босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Киритилди: 22:19, 27.08.2026. Ўқилди: 6124 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«2 сентябрь куни исботлайман»: Альварес трансфери бўйича сенсацион даъво

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Журналист Жота Жорди El Chiringuito дастурида «Атлетико» Хулиан Альваресга муайян шартлар бажарилган тақдирда унинг «Барселона»га трансфери бўйича музокара олиб боришга ёзма кафолат берганини даъво қилди.

Киритилди: 18:00, 31.08.2026. Ўқилди: 5893 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг “Кристал Пэлас”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Англия Премьер Лигасининг 2-тури доирасида “Кристал Пэлас” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. 

Киритилди: 10:06, 29.08.2026. Ўқилди: 5724 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиола «Олтин тўп»ни ким ютиши кераклигини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Собиқ «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола бу йил «Олтин тўп»ни ким ютиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 04:54, 31.08.2026. Ўқилди: 5510 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Расман: "Реал" ҳимоячиси жамоадан кетди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар

"Реал Овьедо" "Реал"нинг ёш қанот ҳимоячиси Давид Хименесни ўз сафига қўшиб олди.

Киритилди: 17:48, 01.09.2026. Ўқилди: 5103 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Альварес учун «Барса»га ўтишнинг ягона варианти қолди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Mundo Deportivo» хабар беришича, Хулиан Альвареснинг «Атлетико»дан кетиб, «Барселона»га ўтиш учун юридик имконияти қолган.

Киритилди: 14:21, 29.08.2026. Ўқилди: 5101 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўрозов: «Роналдудан доимо хушбўй ҳид келиб туришини сезмадим»

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Рубин» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Криштиану Роналдуга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

Киритилди: 07:43, 28.08.2026. Ўқилди: 4820 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мессининг рафиқаси Роналдунинг севлигиси сурати остида изоҳ қолдирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналдунинг севгилиси Джорджина Родригес ижтимоий тармоқларда танқидлар остида пост қолдирди.

Киритилди: 23:05, 04.08.2026. Ўқилди: 38877 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Чемпионлар Лигаси-2026/27: плей-офф босқичидаги барча жуфтликлар аниқланди

Бўлим: ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Саралаш плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар

Европа Чемпионлар Лигаси-2026/27 мавсуми саралашининг учинчи босқичи доирасидаги жавоб учрашувлари 11 август куни бўлиб ўтди. 

Киритилди: 09:14, 12.08.2026. Ўқилди: 14746 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мэсси фаолиятини якунлади

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Англиялик ёрдамчи ҳакам Шон Мэсси-Эллис ҳакамлик фаолиятини якунлади. 

Киритилди: 09:22, 12.08.2026. Ўқилди: 12750 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Қора ва олтин ранглар: «Астон Вилла»нинг янги сафар формаси намойиш қилинди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Астон Вилла» adidas компанияси билан ҳамкорликда 2026/27 йилги мавсум учун мўлжалланган янги сафар либосини расман тақдим этди.

Киритилди: 15:50, 20.08.2026. Ўқилди: 10314 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV янги мавсумда 5 та турнирни намойиш этади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Zo'r TV телеканали 2026/27 йилги мавсумда трансляция қилинадиган футбол турнирлари рўйхатини маълум қилди.

Киритилди: 13:29, 16.08.2026. Ўқилди: 9429 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Аргентина терма жамоасидаги 10-рақам кимга ўтиши маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар

39 ёшли ҳужумчи Лионель Месси аввалроқ Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.

Киритилди: 15:01, 02.09.2026. Ўқилди: 4475 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Реал"нинг 2026/27 йилги қайдномаси: кимлар келди, кимлар кетди?

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" 2026 йилги ёзги трансфер ойнасида таркибини бир қатор янги футболчилар билан кучайтирди.

Киритилди: 18:11, 02.09.2026. Ўқилди: 2142 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал»нинг собиқ юлдузи: «Ҳали ҳам собиқ рафиқамнинг ҳашаматли ҳаёти учун пул тўлаяпман»

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Чичарито шахсий ҳаётидаги оғир вазият ҳақида очиқ гапирди.

Киритилди: 11:56, 02.09.2026. Ўқилди: 2069 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дарвин Нуньес: «Бундай ҳолатни ҳеч кимга раво кўрмайман»

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Дарвин Нуньес «Ал-Ҳилол»дан «Ал-Дирия»га ижара асосида ўтганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Киритилди: 11:41, 02.09.2026. Ўқилди: 2057 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рафинья «Барселона»да 2011 йилдан бери кузатилмаган натижани қайд этди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Бразилиялик ҳужумчи Рафинья мавсумни ажойиб бошлади — у Испания чемпионатининг дастлабки учта учрашувида ҳам гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 08:09, 02.09.2026. Ўқилди: 2017 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Альварес мухлислар ишончини қайтармоқчи — январда трансфер мавзуси яна очилиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Хулиан Альварес камида январь ойига қадар "Атлетико"да қолади. 

Киритилди: 23:31, 02.09.2026. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Манчестер Юнайтед"нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Шотландияга йўл олди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жек Мурхаус Шотландия Премьер-лигасида иштирок этувчи "Данди" клубига бир мавсумга ижарага ўтди.

Киритилди: 23:29, 02.09.2026. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Ювентус" Гатти бўйича "Порту"нинг биринчи таклифини рад этди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

"Ювентус" ҳимоячиси Федерико Гатти учун "Порту"дан тушган биринчи таклифни рад этди.

Киритилди: 23:27, 02.09.2026. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ольмо Хулиан Альвареснинг "Барса"га ўта олмаганига муносабат билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг Каталония клубига амалга ошмай қолган трансфери ҳақида фикр билдирди.

Киритилди: 23:25, 02.09.2026. Ўқилди: 1079 марта. Фикрлар сони: 0 та.

19 ёшли Ҳамза Абделкарим "Барселона" тарихига кирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим Ла Лиганинг "Райо Вальекано"га қарши 3-тур учрашувида асосий жамоа сафида дебют қилди.

Киритилди: 23:22, 02.09.2026. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Трабзонспор" Фотиҳ Текке билан хайрлашди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Янгиликлар

"Трабзонспор" бош мураббий Фотиҳ Текке билан ҳамкорликни якунлаганини расман тасдиқлади.

Киритилди: 23:21, 02.09.2026. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Арсенал" эгаси яна бир йирик спорт клубини сотиб олмоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

"Арсенал" эгаси Стэн Кронкега тегишли Kroenke Sports + Entertainment компанияси "Лос-Анжелес Эйнжелс" бейсбол клубининг назорат пакетини Арте Моренодан сотиб олиш бўйича келишувга эришди.

Киритилди: 23:19, 02.09.2026. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Ливерпуль" иқтидори Англияда ўйнаш ҳуқуқи учун Ла Лигада атиги битта ўйин ўтказиши керак

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Ливерпуль"дан "Леванте"га ижарага берилган Ифеаньи Ндукве Англияда расмий футбол ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш учун Ла Лигада атиги битта учрашувда майдонга тушиши керак.

Киритилди: 23:16, 02.09.2026. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Оярсабаль "Реал Сосьедад"ни тарк этишни истамади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал Сосьедад" сардори Микель Оярсабаль ёзги трансфер ойнасида бир қатор клублар қизиқишига сабаб бўлган, аммо футболчининг ўзи жамоани тарк этишни истамаган. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Киритилди: 23:14, 02.09.2026. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Рома" раҳбари: "Коне ҳеч қачон "Челси"га ўтишга яқин бўлмаган"

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

"Рома" спорт директори Тони Д'Амико Ману Коненинг "Челси"га ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

Киритилди: 23:13, 02.09.2026. Ўқилди: 543 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик