26/12 17:30 | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | 1-2 | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | 2-0 | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | 3-1 | Лестер | ||
28/12 00:30 | Брайтон | - | Брентфорд | ||
28/12 01:15 | Арсенал | - | Ипсвич | ||
28/12 19:00 | Эмполи | - | Женоа | ||
28/12 19:00 | Парма | - | Монца | ||
28/12 22:00 | Кальяри | - | Интер |
Баҳо: |
+0; -0
|
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Интервьюлар
Жазоир терма жамосига қарши кечган қийин учрашувдаги ғалабадан сўнг ZDF телевидениеси журналисти Борис Буечлернинг ўйин ҳақидаги саволларига Пер Мертесакер кескин равишда жавоб берди.
Мухбирнинг "Чорак финалга йўл олганингиз билан табриклайман. Аммо жамоанинг бундай қийинчиликка дуч келганини қандай баҳолайсиз? Бу ахир биз кутган савия эмас-ку, кейинги босқичда янада кучайиш кераклиги сизга тушунарли бўлса керак?", деган саволига немис ҳимоячиси аччиқланган ҳолда "Менга умуман фарқи йўқ. Биз ҳозир кучли саккизталикдамиз - шу муҳим. Мендан нима хоҳлайсиз ўзи?", дея жавоб қайтарди.
Журналист ўз табригини билдирган ҳолда, "Нега ҳимояда хатолар юзага келди?", - дея юқоридаги саволларни янада кенгайтирди. Шунда Мертасакер: "Бу 16та жамоанинг ичида қандайдир карнавал жамоа бор деб ўйлайсизми? Улар бизга 120 минут давомида қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Лекин биз охиригача курашдик ва ишончни оқладик, айниқса, қўшимча бўлимларда. Тўғри, биз баъзан йўл қўйиб бердик, аммо журъатли ўйнадик. Узоқ вақт давомида 0:0 ҳисобини сақлаб турдик ва охирда муносиб равишда ғалабага эришдик. Қолган бошқа нарсалар менга фарқсиз. Энди ўзимни уч кун муздек ваннага солиб ётаман ва кейинги ўйинга тайёрланаман", - дея жавоб берди.
Бўш келишни истамаган мухбир: "Жисмоний жиҳатдан янада кучайиш ва 2010 йилгидагидек чиройли ва жозибакор ўйин намойиш қилиш мумкинми?", деган саволига Мертесакер: "Нима хоҳлайсиз ўзи?! Муваффақиятли ЖЧми ёки чиройли ўйнаб, кейинги босқичда турнирни тарк этишми? Мен бутун сўроқ-саволни тушунмаяпман. Биз кейинги босқичга ўтдик, ҳаммамиз хурсандмиз, Францияга қарши ўйинга тайёрланамиз. Раҳмат", деб жавоб берди.
Хабар 02.07.2014 00:59да киритилди: 3239 марта ўқилди, 0 та фикр билдирилди.
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|