Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Равшан Эрматов Россия чемпионати ўйинларини бошқарадими?

Баҳо:
+0; -0

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014

Рукн: Янгиликлар

Равшан Эрматов Бразилиядаги Жаҳон чемпионати ўйинларида ажойиб тарзда ишлаб, жаҳон футбол ҳамжамиятининг эътирофига яна бир сазовор бўлгани ҳеч кимга сир эмас. У Жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлик қилиш борасида рекорд ўрнатгандан кейин обрўси янада ошиб кетди.

Шуни инобатга олган ҳолда, россиялик баъзи футбол журналистлари Равшан Эрматовни Россия чемпионати ўйинларини бошқаришга таклиф қилиш ташаббуси билан чиқишди. Аммо РФИ Инспекторлар қўмитаси бошлиғи Алексей Спирин бу ғояни инкор қилиб чиқди.

“Менинг билишмча, Эрматовнинг ўзида ҳам Россия чемпионатига келиб ишлаш, қўлидан келганча ёрдам бериш истаги бўлган. Аммо биз бу масалани яқин орада умуман кўриб чиқмоқчи эмасмиз. Бизда ўзимизнинг ҳакамлар бор, уларни тарбиялашимиз керак. Бугунги кунда хориждан ҳакам жалб қилиш амалиётидан воз кечганмиз.

Эрматов – яхши йигит. Ажойиб йўриқчи. Биз уни жуда ҳам яхши биламиз. Балки қачондир келажакда бу борада ҳамкорлик қилармиз. Аммо ҳозирча уни ҳакам ёки яна бошқа йўналишда таклиф қилишни истамаймиз. У ҳали кўп ҳакамлик қилиши керак. Тўрт йилдан кейин нима бўларкин, кўрамиз. Эрматов бизда ўтадиган Жаҳон чемпионатида ишлаш учун катта имкониятга эга”, - дейди Спирин.

Манба: www.sovsport.ru.
Киритувчи: UZMASTER

Хабар 13.07.2014 10:57да киритилди: 2964 марта ўқилди, 0 та фикр билдирилди.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.