Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Mazmun.uz blogi

Венгер нега футболни чиройли аёлларга ўхшатган?

Баҳо:
+0; -0

“Мен футболни яхши кўраманми, демак, ўзимни яхши кўраман” — Криштиану Роналду

 “Сен биринчи бўлсанг, биринчисан, лекин иккинчи бўлсанг ҳеч кимсан” — Роналду

«Мен ҳаммасини тушундим ва бажардим. Аммо 19 ёшимда дунёга машҳур бўлишимни ақлимга сиғдиролмасдим. Бу орзуларимнинг рўёбга чиқиши». — Рафаэль Варан.

«Мен отамни унчалик ҳам тушунмасдим. Лекин бир гапини ҳеч қачон унутмайман, у менга “Тўхтама, ўғлим” дерди. Бу гап ҳаётимда муҳим ўрин тутди. Унга раҳмат айтаман” —Криштиану Роналду.

«Унутма — ўта оддий нарсани мураккаблаштириб юборсанг, ўзинг ҳам қўрқиб кетасан” — Икер Касильяс.

“Сардор бўлишни хоҳлайсанми? Марҳамат, қадрингни билсанг бўлгани” — Серхио Рамос.

“Футбол — мухлисларнинг меҳри, мураббийнинг миннатдорчилиги, ишқибозларнинг қўрқуви ва ота-онангизнинг фахр ҳиссини туйиши” — Месут Ўзил.

“Пешона терини тўкмай, жароҳатланмай туриб катта ғалабаларга эришиб бўлмайди” — Кака.

“Моуринью ёки Фергюсон? Бу икки инсон «Феррари» ва «Порше» кабидир. — Криштиану Роналду.

“Майдондаги рақиб душман эмас, у ҳурматга лойиқ. Чунки у атиги 90 дақиқа рақобат қилади, кейин эса дўстга айланиши мумкин” — Анхель Ди Мария

“Менга қимматбаҳо бутси керак эмас, ажойиб майдон бўлса бас” — Криштиану Роналду

 «Ўйинчиларни танқид қилишдан олдин ўзингиз бунга арзийсизми, йўқми, шуни яхшилаб ўйлаб кўринг» — Жозе Моуринью.

“Мен болалигимда бир марта қароримни ўзгартирганман. Ўшанда менга ишонч билдиргани учун ота-онамга раҳмат айтаман” — Карим Бензема

“Ишонч билан айтаман, агар Хави ёки Иньеста бўлмаса ҳеч нарса қила олмаслигим бўлмаган гап” — Лионель Месси

“Ҳатто ойлик тўлашмаса ҳам футбол ўйнайвераман” — Месси

“Мен юлдузларни сотиб олмайман, мен юлдуз тарбиялайман” — Арсен Венгер

“Футбол жамоаси чиройли аёлларга ўхшайди. Гўзаллигини эслатиб турмасанг, жозибасини эсидан чиқариб юборади” — Арсен Венгер

Киритилган сана: 22.06.2017 17:42. Ўкилди: 4558 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.