Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

FCB.UZ — bu «Barselona»

FCB.UZ blogi

Ҳакамнинг саргузаштлари (Хажвия)

Баҳо:
+0; -0

https://www.s.1rnd.ru/s/116/section/newsInText/upload/images/news/intext/588/9e986c0a8c/b4b7e97cbdc20e43255f769e45280356.jpg

Акбар аэропортга кеч қолмаслик мақсадида автобусга чиқди. Ёзнинг иссиғида автобус йўловчилар билан тўлиб-тошган пайт. Акбар кутилмаганда, бехосдан дўмбоққина аёлнинг оёғини босиб олди. У бирдан автобусни «бошига кўтарди»:

- Ҳей, кўзингга қарасанг ўласанми? Кўзинг борми ўзи...?

- Узр опа, билмай босиб олдим...

- Билмаганмиш, балонинг барини биласан тақирбош. Куппа кундузи тегажоғлик қилишини қаранг бу ярамасни. Йўқ, сен атайлаб босдинг. Нега шунча одам турганда, келиб-келиб меникини босасан. Қошларингга бит тушгур, оёқ қўлларинг сингур...

Аёл тинмай жавраётганди. Акбар эса бу гапларга парво ҳам қилмаяпти. Дўмбоқ хоним шунча қарғишидан сўнг ҳам Акбарнинг парвойи палак бўлиб турганини кўриб, яна-ям қизишиб кетди:

- Ҳув калбош. Сенга гап таъсир қиладими ўзи? Шунча ҳакоратлаяпману, сен бўлсанг «Менга гапиряпсанми ё итгами?» дегандек жим турибсан...

- Опа мен ҳакамман. Мухлисларнинг ҳакоратлари ёнида сизнинг гапларингиз менга мақтовдек туюляпти...

***

Акбар аэропортдан тушиб тўғри стадионга йўл олди. Ахир бугун турнинг марказий баҳси - «Навбаҳор» ва «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариши керак-да. Учрашувдан олдин қаттиқ ҳаяжонланаётганди. Сабаби оддий - «Водий дербиси»да мухлислар стадионни тўлдиришади. Акбар стадионга тушар экан, ўзини худди дўзах дарвозаси олдида тургандек ҳис қиларди. Бошида ҳакамнинг учрашувни одил бошқариб боришга ҳаракат қилаётгани сезилиб турди. Мухлислар ҳам унга ортиқча эътироз билдиришмади. Хуллас, биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳаммаси жойида.

Акбар иккинчи бўлимни бошлашдан олдин «Эй Худо, ўзинг мадад бер», дея ибодат қилиб ҳам олди. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар «Навбаҳор» дарвозасини аниқ нишонга олишди. Гол муаллифи - Худоёр Одилов бу вазиятда яққол ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Афсуски, стадионга тушган 40 мингдан ортиқ мухлис кўрган вазиятни на қанот ҳаками, на бош ҳакам кўрди. Ноҳақ урилган гол мухлисларни нақадар ғазаблантирганини кўргач, ҳакам «қовун тушириб қўйгани»ни сезди. Аммо ўз хатосини тузатишга кеч эди. Учрашув 0:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. Ғазаб отига минган мухлислар айбдор ҳакамни боплаб таъзирини бериш мақсадида стадионнинг барча чиқиш йўлакчаларини банд этиб, кутиб туришганди. Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳакамга милиция ходимлари ёрдам беришди. Улар ўз бурчларини адо этиш йўлида ҳакамни стадионнинг яширин чиқиш эшигидан эсон-омон, ҳеч кимга кўрсатмай олиб чиқишди. «Дўзах дарвозаси»дан соғ чиққанига қувонган Акбар «қалпоғини осмонга отиб», милиция ходимларига миннатдорчилик билдира бошлади:

- Катта раҳмат. Билмадим, сизлар бўлмаганингизда ҳолим не кечарди?

- Ҳечқиси йўқ, безовта бўлманг. Кўзи ожизларга ёрдам бериш ҳар биримизнинг бурчимиздир...

 

***

Акбар эртаси куни бозордан чиқиб уйига шошилаётганди. Сабаби - бугун унинг туғилган куни. Уйида меҳмонлар интизорлик билан кутишаётганди уни. Шу боис машинаси тезлигини оширди. Кутилмаганда йўл патруль хизмати ходимлари чиқиб қолишди ва машинасини тўхтатишди. «Оббо, шу камлик қилаётганди», деб аста машинадан тушар экан, ўзига ўзи пичирлади: «Ишқилиб булар ҳакам эканлигимни билиб қолмасинлар-да». Афсуски, улар ҳам Акбарни таниб қолишди.

- Адашмасак сиз ҳакамсиз шундайми?

- Ёғ-ей, нималар деяпсиз, шифокорман, - тап тортмай ёлғон гапиришга тушди Акбар.

- Йўқ, йўқ, сизни жуда яхши танийман, - эътироз билдирди йўл-патруль ходимларидан бири. - Бизнинг жамоага нисбатан адолатсизлик қилгандингиз. Ўшанда бу ҳакам қўлимга тушса, соғ қўймайман, деб оғайниларимга сўз бергандим. Ниҳоят сўзимнинг устидан чиқадиган кун ҳам етиб келди.

- Шошмай туринг. Баъзида хатоларга йўл қўйиб тураман. Айтишади-ку, беайб парвардигор... Биз ҳам хом сут эмган бандамиз ахир. Бир сафар кечира қолинг энди. Бугун туғилган куним эди.

- Хўп жаноб ҳакам. Кечирамиз. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

- Раҳмат ака,-дея машинага шошилаётгандики, милициячилар бирдан уни яна ҳузурларига чақирдилар.

- Тўхтанг. Биласизми, сизни кўрса отарга ўқи йўқ мухлислар ҳаддан ташқари кўп. Шу сабабли бугун, туғилган кунингизда соғлиғингиз учун қадаҳ кўтармасак бўлмайди. Шунга ҳар биримизга мингдан бериб юборасиз энди! Ҳар ҳолда, сизнинг фойдангизни ўйлаяпмиз.

- Раҳмат ака. Мана олинглар, доим шунақа мижозларингиз учраб турсин.

- Уфф... Худога шукр, қутулдим, деб жуфтакни ростламоқчи бўлиб турганида, ҳалиги милиционер машина ёнига келиб, яна сўз қотди: «Мабодо итга эҳтиёж сезсангиз, менда бор. Уни сизга совға қилишим мумкин. Ҳарқалай, итим билан бемалол юрардингиз...»

- Итинг бошингда қолсин, ҳўв маймун, - жаҳли чиққанидан милиция ходимини сўкиб юборди Акбар. Бу эса патруль ходимларини қуюшқондан чиқишларига сабаб бўлди. Улар қоидага хилоф тарзда иш тутган ҳакамнинг нафақат ҳайдовчилик, балки машина ҳужжатларини ҳам олиб қўйишди. Акбар эса афсусда. Лекин кеч энди. Ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилган Акбар уйига таксида қайтди. Йўл-йўлакай ҳайдовчи билан суҳбат қуриб борди. Қарангки, ҳайдовчи ҳам Акбарни таниб қолди.

- Мабодо сиз ҳакам эмасмисиз?

- Ҳа, танидингизми? - ўзини машҳур кишидай тутди Акбар.

- Сизни танимай бўларкан-ми? Ўтган кунги «Водий дербиси» эсингиздами?

Давоми>>

Киритилган сана: 12.06.2017 09:38. Ўкилди: 5095 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.