Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

FCB.UZ — bu «Barselona»

FCB.UZ blogi

Улар «Олтин тўп»га лойиқлар

Баҳо:
+0; -0

«Олтин тўп»ни ҳар йили бир футболчи қўлга киритади. Шу боис совринни жуда кўплаб футболчилар қўлга кирита олишмаган. Гарчи улар бир неча йил мобайнида барқарор ўйин намойиш қилишган бўлсалар ҳам. Қуйидаги мақола сўнгги йилларда «Олтин тўп»ни қўлга киритмаган, бироқ ушбу совринга лойиқ бўлган футболчилар ҳақида.

Паола Малдини
Фаолиятининг 25 йилини «Милан»га бағишлаган Паола Малдини «Олтин тўп»га даъвогарлар учлигига бир марта кирган. 2003-йилда «Милан» Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эди. Ўша йили ҳимоячи учун ҳам анча омадли келган. Малдини йил якунларига кўра «Олтин тўп» сўровномасида фахрлин 3-ўринни қўлга киритган. Унинг ҳимоячи эканлигини инобатга олсак, бу ёмон натижа эмас.

Рауль
Рауль ҳам «Олтин тўп»га номзодлар учлигига бир марта кирган. 2001 йилда у совринга жуда яқин келган эди. Бироқ олтиндан ясалган тўп «Ливерпуль» ҳужумчиси Майкл Оуэнга насиб қилди. Рауль эса кучли учликка бошқа кирмади. Шундай бўлса ҳам у 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида барқарор ўйин намойиш қилиб мухлислар қалбидан ўрин олди.

Тьери Анри 
Анри «Олтин тўп»ни қўлга киритишга икки марта яқин келганди. 2003 йилда у соврин учун курашда Чехиялик Павел Недведга ютқазиб «кумуш тўп» билан тақдирланган бўлса, 2006 йилда жаҳон вице-чемпиони 2 та жаҳон чемпионидан кейинги 3-ўринни қўлга киритди. Анри балки фаолиятининг гуллаб яшнаган даврида «Реал» ёки «Барселона»да тўп сурганида, ушбу совринни қўлга киритган бўлармиди.

Лэмапрд 
Френк Лэмпард мана бир неча йилдирки барқарор ўйин намойиш қилмоқда. Англиялик ярим ҳимоячи 2005 йилда «Олтин тўп»ни олиши мумкин эди. У жамоаси билан бирга ниҳоят 50 йиллик танаффусдан сўнг яна Англия чемпионлигини қўлга киритган эди. Бироқ Лемпард сўровномада Роналдинодан кейинги иккинчи ўринни эгаллади ва «кумуш тўп» билан тақдирланди. Френк учун ҳам «Олтин тўп» армонга айланди.

Жерард
Стивен бутун фаолиятини «Ливерпул»га бағишлади. У ўз вақтида «Реал»га ўтиб кетиши ҳам мумкин эди. Бироқ «қизиллар»га бўлган садоқати уни бу йўлдан қайтарди. Жерард 2005-йилда Истанбул «мўжизаси»ни яратиб жамоаси билан бирга Чемпионлар лигасида муваффақият қозонди. Йил якунларига кўра эса у «Олтин тўп» соврини учун номзодлар учлигига кирди ва 3-ўринни эгаллади. Жерардга ушбу мукофотни қўлга киритиш учун жамоавий совринлар камлик қилди десак асло муболаға бўлмас эди.

Давоми>>

Киритилган сана: 19.07.2017 07:30. Ўкилди: 5525 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.