Ютқаздингми, тамом - жазоланасан!
| Баҳо: |
+1; -0
|
Жамоа ғалаба қозонганда ёки муҳим ўйинда керакли натижани қайд этганда, унинг эвазига тақдирланишини, ҳар хил бонуслар, мукофот пуллари берилишини эшитганмиз. Аммо жамоа магғлубиятга учраса-чи?! Уят, айблов, ОАВда танқидлар ёмгири, мухлислар ғазаби, хуллас шунга ухшаш нарсаларга дучор бўлинади...
Аммо футбол тарихида шундай ҳолатлар бўлганки, жамоа ютқазиб қўйса қаттиқ жазолашган. Баъзан, бундай жазолар кишининг кулгисини қистатса, баъзида ҳайратдан ёқа ғижимлайсиз!..
Биринчи воқеа 1998-1999 йиллардаги Англиянинг «Уимблдон» жамоаси билан боғлиқ. Ўшанда жамоани ливанлик бойвачча Самир Ҳаммам (инглизлар уни уни Сэм деб аташарди) бошқарарди. Ҳаммам ва клуб уйинчилари билан тузилган ўзига хос шартнома бор эди. Агар «Уимблдон» клуби ҳар қандай ўйинда 5 та тўп фарқи билан мағлубиятга учраса, футболчилар шу куни энг зерикарли опералардан бирига ташриф буюриши ва Ливан ресторанига кириб, умрларида емаган таомларни тановвул қилишга мажбур бўлишарди.
Ўша клубда тўп сурган футболчилардан бири Робби Эрл ўша воқеаларни эслаб шундай дейди: «Ҳа, ҳақиқатан ҳам Сэм билан шундай шартномамиз бор эди. У жамоамизни сотиб олганда, биз Премьер-лигадан тушиб кетгандик, Чемпионшипда эса пастки ўринларда, қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётгандик. Эслайман, бир ўйинда 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз. Сэм ва бош мураббийимиз юзидаги ғазабни, жамоа футболчиларининг юзидаги қувончни тасвирлаб бера олмайман. Ўша ўйин тугагач у бизни қандайдир ресторанга олиб борди ва у ердаги тайёрланаётган ҳар хил бемаза, тановвул қилиш у ёқда турсин, қарагингиз ҳам келмайдиган овқатларни кўрсатиб: «Мана шу таомларни сизлар учун тайёрлаяпман! Агар яна битта шундай мағлубиятга учрасаларинг, уларни тановвул қилишга мажбурсизлар», деди.
"Жамоамиз шу воқеадан сўнг бошқача ўйин кўрсата бошлади. Охир-оқибат биз Чемпионшипда ўрнимизни сақлаб қолдик», — дея хотирлайди футболчи.
Ҳақиқатан ҳам ўша воқеа иш бергандир, ҳарҳолда жамоа барибир юқоридаги каби жазога барибир «муносиб» бўлолмади. 1999 йилнинг апрель ойида Лига кубоги баҳсларида са-ал яқин қолишганди. Ўшанда «Уимблдон» «Арсенал»га 1:5 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Ўша ўйинда битта гол уриб олиш учун жамоа футболчиларинг сўнгги дақиқаларгача қандай курашганини кўрсангиз эди!!!
Иккинчи воқеа - 1998-99 йилларда Буркина-Фасо терма жамоаси. Ўшанда бу терма жамоа таркибида марказий қуролли кучлар спорт клубининг 11 нафар аъзоси ҳаракат қиларди. Бир принципиал ўйинда мағлубиятга учрашгач, ўша 11 нафар футболчининг барчасини жамоа бошлиқлари сочларини тақирлаб ташлашади ва ҳарбий қамоқхоналаран бирига 1 кунга тиқиб қўйишади. «Албатта тушунаман – бу оддий футбол, лекин шуни унутмаслик лозимки, ўша футболчилар нафақат терма жамоа футболчилари, балки мамлакат олдида ўз ҳарбий бурчларини бажараётган аскарлардир ҳам. Футбол улар учун нафақат спорт, балки бажарилиши лозим бўлган зарур ҳарбий миссиядир», деганди жамоа президенти, ҳарбий генерал Зумана Траоре!
2000 йили Африка миллатлар кубоги баҳсларини муддатидан олдин тарк этган Кот-Д’Ивуар терма жамоасининг барча аъзоларини мамлакат жанубидаги ҳарбий гарнизонларидан бирига ташлашади. Ҳукумат аъзолари бу хатти-ҳаракатни футболчиларни ғазабга учраган оламондан сақлаш мақсадида қилинганлигини тушунтиради. Ўша таркибда кейинчалик Европа клубларида туп сурган бир канча таникли футболчилар бор эди. Оливьер Тебили, Иброҳим Багойоколар шундай хотирлайди: «Биз бир ҳафта давомида аскарлар нимани қилишса шуни бажаришга мажбур эдик. Энг даҳшати – кунига 4 соат давомида ватанпарварлик ҳақида маъруза тинглар эдик!»
Учинчи воқеа - Бундай жазоларнинг энг даҳшатлиси Ироқ футбол федерацияси томонидан амалга оширилган. Ироқ футболи мутасаддилари қўллаган жазо амалиётлари ҳатто даҳшатли кинофильмларда ҳам учрамайди.
Ўша пайтлари мамлакат футболини Саддам Ҳуссайннинг тўнғич ўғли Удай бошқарарди. Айтишларича, мамлакат термасининг ўйини унинг қаттиқ назорати остида бўлар экан. Бордию жамоа ютқазса уларга нисбатан кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жазолар қўлланарди. Масалан: электроток ёрдамида баданни куйдириш, тўп ўрнига цемент деворларни тепиш, тирноқларни юлиб олиш, товонларни қайноқ сувда куйдириш ва ҳоказо.
Удай деярли футболни унчалик тушунмасди, аммо унинг фикрича, жамоа ҳар қандай ўйинда, ким билан ўйнашидан қатъий назар, фақат ғалаба қозониши шарт эди! Акс ҳолда... Шундай пайтлар бўлганки, у танаффус пайтида футболчиларнинг ечиниш хонасига қўнғироқ қилар ва «ҳаммангизнинг оёқларингизни чопиб ташлайман» ёки «қўлимга тушганингни ёввойи итлар галасига ем қиламан», – дея ўшқирарди!!!
Ироқ термасининг 90-йиллар охири ва 2000-йиллар бошидаги машҳур ўйинчиси ва сардори шундай хотирлайди: «Оммандаги ўртоқлик учрашувида биз Иорданияга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Ўйиндан кейин мени ва яна учта жамоадошимни қўлларимизга кишан солиб, тўппа-тўғри қамоқхоналардан бирига олиб кетишди. Аввалига олиб келганлари заҳоти кийимларимизнинг ҳаммасини ечиб олишди, сўнгра оёқларимизни боғлаб тиззаларимизга то қонагунча уришди. Биз деярли ҳушимиздан кетгандик, сўнгра бизни елкаларимизни цемент полга ишқалаб судраб кетишди, яраларимизни ўша қумга ишқалаб, унинг бадтар бўлишини хоҳлашарди. Эртаси кундан бошлаб эса, бизни то қўйиб юборишганча товонларимизга уришди. Жамоадошларимни кунига 10 марта оёқларига уришарди, мени жазоим эса – 20 марта эди. Чунки мен – жамоа сардори, яъни юлдузи эдим»
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 04:50. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 04:50. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 04:47. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 04:47. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 00:06. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 00:06. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 00:03. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 00:03. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 10:56. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 10:56. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
|
VOLGA |
Сана: 21.08.2012 22:13. VOLGAга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
VOLGA |
Сана: 21.08.2012 22:11. VOLGAга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
XORAZMSHOX |
Сана: 16.05.2012 00:25. XORAZMSHOXга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
BLANKOS |
Сана: 14.05.2012 16:04. BLANKOSга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Марадонадан қолган рақам кимга бахт келтиради?
- Ютқаздингми, тамом - жазоланасан!
- Бировнинг қўли учун пенальти!!!
- Ўхшамай қолган «Интрига»...
- Агата Кристи ирқчи бўлганми?
- Qué grande es el fútbol!
- Мессини тинч қўйинг. Хавини ҳам!
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












