Kirish Ro'yxatdan o'tish
10/10 00:00 Malaga 1-1 Espanyol
10/10 16:30 Arsenal 2-1 Lids
10/10 17:00 Rayo Valyekano - Atletik Bilbao
10/10 18:00 Qizilqum 0-0 Surxon
10/10 18:00 Jenoa 2-1 Fiorentina
10/10 19:00 Aston Villa 2-2 Brentford
10/10 19:00 Chelsi 5-1 Bornmut
10/10 19:00 Ipsvich 2-1 Fulhem
10/10 19:00 Sanderlend 0-2 Brayton
10/10 19:15 Alaves 1-2 Atletiko
10/10 21:00 Inter 3-0 Parma
10/10 21:30 Man. Yunayted 1-1 Tottenhem
10/10 21:30 Barselona 3-0 Xetafe
10/10 23:45 Napoli 3-0 Frozinone
11/10 00:00 Real Madrid 1-0 Vilyarreal
11/10 16:00 OKMK 2-2 Navbahor
11/10 16:00 So‘g‘diyona 2-3 Lokomotiv
11/10 17:00 Elche - Selta
11/10 18:00 Kristal Pelas - Nottingem Forest
11/10 18:00 Xall Siti - Everton
11/10 19:15 Real Sosyedad - Deportivo
11/10 20:30 Liverpul - Manchester Siti
11/10 21:30 Betis - Osasuna
12/10 00:00 Rasing - Valensiya
12/10 18:45 Paxtakor - Al-Qodisiya
12/10 21:00 Al-Vasl - Al-Ahli (SA)
12/10 21:00 Traktor - Ash-Shamol
12/10 23:15 An-Nasr (SA) - Neftchi
12/10 23:15 Al-G‘arafa - Istiqlol
12/10 23:15 Al-Quva al-Javiya - Al-Ayn
13/10 00:00 Koventri Siti - Nyukasl
13/10 00:00 Levante - Sevilya

Blog

Cardorbek Yusupov

Erkin zarba!

Германия терма жамоаси футболчилари нега мадҳияни куйлашмади?

Баҳо:
+2; -0

Терма жамоалар ўртасида ўтказиладиган футбол учрашувларига меҳрим ўзгача. Айниқса ўйин олдидан давлат мадҳияларини янграши, футболчилар, мураббийлар штаби ва мухлисларни жўр овоз бўлиб уни куйлаши менга ёқади. Бу тартибни ким тадбиқ этганини билмадиму, лекин мадҳия ўйинга ўзгача – тантанавор рух бағишлайди, спортчиларни Ватан шаънини ҳимоя қилишга, курашга чорлайди, қалбларни тўлқинлантиради.

Мадҳия ижро этилаётган пайтда футболчиларни кузатаман, баъзилар баланд овозда, кўзларини юмиб, уни берилиб куйлашади, бошқалари лабларини қимирлатиб, пичирлаб туришади, кимлардир эса оғзини юмиб, жимгина тураверади.

Кеча бўлиб ўтган Германия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин, “Бундестим” футболчиларидан Сами Хедира, Месут Ўзил, Жером Боатенг ва Лукас Подольски мадҳияни куйлашмади, оғзига толқон солиб олгандек, жимгина тураверишди. Тўғри, Хедира – араб, Ўзил – турк, Боатенг – Ганалик ва Подольски – поляк бўлганлиги учун шундай қилишган бўлиши мумкин. Улар Германия терма жамоаси аъзолари бўлишсада, ўзларини бошқа миллат вакили ва бошқа Ватан билан боғлашлари сабабли бу ишни барчага кўз-кўз қилишганини тушунса бўлади. Лекин нега уларни“ватанпарварлик туйғуси” йўқлиги билан айблашимиз керак?

Бундан бир неча йил олдин, терма жамоаларимизнинг нурсиз ўйинлари сабаби таҳлил қилинар экан, баъзилар буни футболчиларнинг мадҳиямиз сўзларини билмаслиги ва уни куйламаслиги, натижада эса ватанпарвар эмаслиги ва Ватан учун жонини жабборга бериб ўйнамаслигини сабаб қилиб кўрсатишди. Натижада футболчилар ва мураббийларга қарши турли айбловлар қўйилиб, босим ўтказила бошланди. “Мадҳияни сўзини билмайдиган ва уни куйламайдиган футболчи ўз ватани шаънини муносиб ҳимоя қила оладими? Ундан ҳақиқий ватанпарвар чиқадими?” – деган саволлар билан матбуот анжуманларида бу нарсага эътибор кучайтирилди ва мураббийларимиз таъна ва дашномлардан қўрқиб, футболчилардан мадҳияни ёдлаш ва куйлашни талаб қила бошладилар. Оқибатда барча ёшдаги терма жамоаларимизда футболчиларимиз ва мураббийлар учун мадҳияниёдлаш ва ўйиндан олдин баланд овозда куйлаш йўлга қўйилди, лекин натижалар ҳамон ўша-ўшалигича қолдику?

Мадҳияни куйламаслик омманинг эътиборидан четда қолмаслигини футболчиларни ўзлари ҳам жуда яхши тушунишади. Баъзилар буни мадҳия сўзларини билмасликка йўйишади, буни хеч ажабланарли томони йўқ. Аксарият футболчилар савод масаласида жуда оқсашади, сабаби - ёшлигида улар ё мактабни, ё футболни танлашлари керак бўлган. Баъзилари мадҳияни қалбдан куйлашларини айтишади, буни ҳам тушунса бўлади. Мадҳияни баланд овозда айтинг деб хеч қаерда ёзиб қўйилмаган. Баъзилари эса буни атайлаб қилишлади, юқорида айтилган футболчилар мисолида, ўз миллати ва тарихий ватанини хурмат қилишларини баҳона қилишади.

Менимча, спортдаги хақиқий ватанпарварлик – мадҳияни барчадан баланд овозда куйлашда эмас, балки майдонда хақиқий жонбозлик билан курашишда, қийинчилик ва оғриқларга сабр бардош билан чидаб, бор кучи ва маҳоратини ишга солишдадир!

Мухтарам футболчилар, майли, мадҳияни сўзларини билмаслигингиз мумкин, уни ичингизда куйлашингизга ҳам розимиз, тарихий ватанингиз сабабли бу мадҳияни куйлай олмаслигингизни ҳам тушунамиз, лекин бу терма жамоа либосини кияр экансиз (бу хитоб футболчиларимизга ҳам тааллуқли!), майдонга тушишингиз билан бор куч ва маҳоратингизни ишга солиб, тўп тепишингизни, ғалаба учун мардларча курашиб,жонбозлик кўрсатишингизни, ҳалол ўйнашингизни талаб қиламиз. Ҳақиқий ватанпарварлик мана шунда!

Мадҳияни хурмат қилишга барча мажбур, лекин уни ёдлаш ёки ёдламаслик, куйлаш ёки куйламаслик эса, хар бир фуқаронинг шахсий иши, ҳар кимнинг ўз виждонига ҳаволадир. Бунга шундай нуқтаи назарда ёндашсак тўғри бўларди.

Айтганча, Германия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйин “бундестим”нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади ва Месут Ўзил учрашувнинг энг яхши футболчиси дея тан олинди.

Киритилган сана: 10.06.2012 20:40. Ўкилди: 14348 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.


счётчик